Луи ван Гал: "Мавсумолди турне якунлангандан сўнг МЮда ким қолиши ёки кетишини мен ҳал қиламан"
04 авг 2014 15:24
Новости
Луи ван Гал: "Мавсумолди турне якунлангандан сўнг МЮда ким қолиши ёки кетишини мен ҳал қиламан"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал, ўз жамоасида қоладиган футболчилар рўйҳатини қачон эьлон қилишини маьлум қилди.
"Мавсумолди турне якунлангандан сўнг жамоада ким қолиши ёки кетишини мен ҳал қиламан. Барча футболчиларга ўйнаш имкониятини бердим ва ҳозир мен ким қандайлигини биламан.
Албатта, бу вақт таҳлил учун етарли эмас, аммо футболда қарор қилишга мажбур бўласиз. Турне тугагандан сўнг мен футболчиларга нималарни ўйлаганим ҳақида айтаман. Фақат футболчиларга, матбуотга эмас" - дейди ван Гал.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед"нинг Халқаро Чемпионлар Кубоги финалидаги "Ливерпуль" билан ўйини 5 август Тошкент вақти билан эрталабки 05:00да бошланади.

Комментарии