RU

Последние новости

20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  0 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  176 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  3 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  16 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4

Лучано Спалетти: “Менинг 80 ёшли онам ҳам “Интер”га ҳимоячи зарурлигини билади” Новости

Лучано Спалетти: “Менинг 80 ёшли онам ҳам “Интер”га ҳимоячи зарурлигини билади”

Миланнинг “Интер” клуби учун А серия 1-даврасининг сўнгги тўрт ўйини омадсиз келди. Кетма-кет икки дуранг ва икки мағлубият бош мураббий Лучано Спалетти манзилига танқидларни кўпайтирди.

2-давра стартини ҳам “Интер” очко йўқотиш билан бошлади. Флоренцияда “Фиорентина” меҳмони бўлган миланлик футболчилар қўшимча дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди. 


“Бу ҳафта биз учун муаммоларга бой бўлди. Нагатомо тумовга чалинди, Раноккия эса ўзида оғриқ ҳис қилаётганига қарамай, тўп сурди. Жамоа тўпни жуда осон йўқотиб, ўзига-ўзи муаммо яратяпти. Ваҳоланки, бизда иккинчи голни уриш учун имкониятлар бўлди. “Фиорентина” футболчилари ўз имконияти даражасида ўйнай олмаётган пайтда, биз бундан фойдалана олмадик”, — деб айтиб ўтди Спалетти ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.


“Интер” бош мураббийи ўйин сифати борасидаги саволдан кейин чегарадан чиқишга мажбур бўлди ва овозини баландлатиб жавоб қайтарди:


“Шу каби саволлар жонимга тегди. Балки ўзингиз ечиниш хонасига кириб, ўйинчилар етарли даражада яхши ўйнамаётгани ҳақида айтарсиз-а? Мен ўзимни қиляпман, шунга қарамай, муаммоларимиз бор. Ҳаммага аёнки, бизга марказий ҳимоячи етишмаяпти. Фақат уйида ўтирадиган 80 ёшли онам ҳам ҳатто бу ҳақда билади. Биз эса боримиздан фойдаланишга мажбурмиз, бу баъзида қўл ҳам келяпти. Кадрлар етишмовчилиги борасидаги жавобим билан ўзимни оқлаш ниятим йўқ”. 


“Интер” навбатдаги турни 21 январь куни Римнинг “Рома” клубига қарши ўтказади. Томонларнинг Римда кечган 1-давра ўйинида миланлик футболчилар 3:1 ҳисобида зафар қучишга эришганди. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика