Льорис аргентиналикларнинг бақириқлари ҳақида: "Бу Франция халқига жиддий ҳужум"
18 июл 2024 17:56
Новости
Льорис аргентиналикларнинг бақириқлари ҳақида: "Бу Франция халқига жиддий ҳужум"
Аргентиналиклар Копа Америкадаги ғалабани тантана қилаётганда Франция терма жамоаси футболчилари ҳақида ҳақоратли бақириқни куйлашди: "Франция учун ўйнашади, аммо бари Анголадан. Уларнинг онаси - нигериялик, отаси - камерунлик, аммо паспортда "француз". Ушбу сўзлар Энцо Фернандеснинг жонли эфирида ишитилган.
"Ғалабадан эйфорияда эканлигингиз баҳона бўлолмайди. Ғолиб бўлиш ҳам катта масъулият.
Футболда бундай нарсаларни эшитиш ёқимсиз. Биз ҳаммамиз ирқчиликка қарши курашамиз. Бу хато деб умид қиламан. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз, хулоса чиқарамиз.
Ҳозир улар (Аргентина терма жамоаси) нафақат Жанубий Америка, балки дунё футболи юзи ҳисобланишади. Сўнгги 4-5 йилдаги натижалари учун улар мақтовларга лойиқ. Аммо ғалабадан сўнг намуна бўлишингиз керак, айниқса болалар учун.
Бу Франция халқи томон жиддий ҳужум бўлди, айниқса аждодлари Африкадан бўлган оилалар учун" - деди Франция терма жамоаси собиқ сардори.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии