Лоран Блан: "Эртага энг яхши таркиб майдонга тушади"
07 дек 2015 23:15
Новости
Лоран Блан: "Эртага энг яхши таркиб майдонга тушади"
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан "Шахтёр"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Гуруҳда биринчи ўрин учун кураша олмаганимиз чакки бўлди. Эртага ғалаба қозонсак ҳам вазият ўзгармайди. Умид қиламанки, қуръадан сўнг биз ранжимаймиз. "Реал" билан бўлган ўйинда жуда ғалати гол ўтказиб юборганимиз жуда аламли бўлди. Энди буни ўйлашдан наф йўқ. Эртага жуда яхши шаклланган жамоага қарши саф тортамиз. Уларда жуда юқори малакали футболчилар тўп тепишади. Ишонч билан айтаманки, эртанги баҳсда энг яхши таркиб майдонга тушади. Гуруҳ босқичини юқори нотада якунлашимиз лозим. Футболдан завф олиш керак. Биз эртага фақат ғалабани кўзлаб ўйнаймиз", - деди Лоран Блан.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии