RU

Последние новости

15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  0 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  6 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  19 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  25 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2

"Истеъфони мен ҳал қилмайман" - Лопетеги иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Истеъфони мен ҳал қилмайман" - Лопетеги иштирокидаги матбуот анжумани

"Эл Класико"даги 1:5 ҳисобида учралган мағлубиятдан кейин "Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги шундай фикрларни билдирди.

"Барселона" майдонида қаттиқ мағлубиятга учрадик. Биз ўйин тизгинини бошқа йўлга буриб юбора олишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Гол уриб, қайтиш қилишимиз мумкин эди. Аммо Суареснинг голи барча иллюзияларни чиппакка чиқарди. Натижа ўйинга мос эмас, аммо бу билан тинчланиб бўлмайди.

Жахлим чиқмоқда. Кийим алмаштириш хонасида ҳам шундай кайфият ҳукмрон. Аммо бизда куч бор, ҳозир эндигина октябрь ойи. Мавсум давомида хатоларни тўғрилаш учун вақт кўп. Жамоага мутлақ ишонаман. Жамоани яна топ-даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламан. Келажагим борасидаги қарорни эса раҳбарият чиқаради.

Ўз футболчиларимни олдин ҳам, кейин ҳам, ҳозир ҳам танқид қилмайман. Буни мендан кутманг. Мен бу орқали футболчининг руҳиятига босим ўтказмайман. Футболчи жисмоний жиҳатдан қанчалик кучли эканлигини кўрсатса, руҳий тарафлама ҳам ҳудди шунча устун бўлиши лозим.

Таркибдан нолимайман. Аммо мен сизларга апрель ёки май ойигача кутишингизни истайман. Ўтган уч ҳафта биз учун оғир ўтди ва ўзимизга дарс олдик..... Ғалати ўйин, "Барселона" жуда кучли ўйнади.

Ўйинга қайта олардик. Аммо учинчи гол ўтказиб юборилганидан кейин, ўйин тугади. Бунгача биз тартибли ўйин кўрсатаётгандик.

Спортда ҳар доим омадсизлик жамоанинг бош мураббийига юкланади. Ишонаман, ноябрь ойининг охирларига бориб, "Реал" фақатгина байрам қилади", - деди Лопетеги.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика