RU

Последние новости

11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  1 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  4 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  2 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби: "Ал Айн" қандай тайёргарлик кўрмоқда? Новости

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби: "Ал Айн" қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари бошланишига оз вақт қоляпти. 23 август куни "Локомотив" ОЧЛнинг 1/4 финал доирасида дастлабки учрашувни ўтказади.

"Темирйўлчилар" сафарда "Ал Айн"га қарши баҳс олиб боришади. Хўш, бу жамоа "Локомотив" билан бўладиган ўйинга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Аввало шуни айтиш лозим, БААда ҳали миллий чемпионат бошлангани йўқ. Шу боис "Ал Айн" ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиш орқали бўлажак беллашувга тайёргарлик олиб боряпти. Жамоа дастлаб Австрияда йиғин ўтказди ва у ерда иккита ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Иккала ўйин ҳам Италия клублари билан кечди. "Удинезе" - "Ал Айн" 3:0 ва "Болонья" - "Ал Айн" 2:0.

Жамоа Австриядан қайтиб келгач, дастлаб футболчиларга дам берилди ва кейин эса машғулотлар яна давом эттирилди. "Ал Айн" кеча Уммоннинг "Ал Сувайқ" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ўйин ёпиқ ҳолда ўтказилгани боис жамоа таркиби ва кимлар гол ургани ҳеч қаерда эълон қилинмаган. "Ал Айн" бугун ҳам ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Рақиб - Уммоннинг бошқа бир жамоаси "Саҳам". Мазкур беллашув ҳам ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика