RU

Последние новости

16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  3 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  2 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  4 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  19 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни кейинги йилдан бошлайди Новости

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни кейинги йилдан бошлайди

Гарчи жамоа Суперлигани тарк этиб, мавсумни Про лигада ўтказса-да, клуб раҳбарияти жамоа олдига бир йилнинг ўзида Суперлигага қайтиш вазифасини қўйди.

Шу боисдан клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан янги мавсум учун режалар жиддий тарзда ишлаб чиқилмоқда. Айни дамда жамоа таркибига янги олиб келинадиган футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг таркибдаги янгиликлар билан ҳам таништириб ўтилади.

Жамоа мавсумга тайёргарликни 2023 йилнинг 6 январь кунидан "Локомотив" қароргоҳида бошлайди. Ушбу кичик йиғин 19 январга қадар давом этади ва жамоа 20 январь куни тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади.

Туркия йиғини доирасида "Локомотив" 6 та синов-назорат ўйинида қатнашади. Ҳозирча шулардан икки ўйиннинг рақиби ва санаси аниқ:

22.01.2023

"Локомотив" - "Краснодар-2" (Россия)

27.01.2023

"Локомотив" - "Дукажини" (Косово)

Йиғин доирасидаги қолган учрашувлар учун рақиблар билан музокаралар давом этмоқда. Бу борадаги маълумотларни кейинроқ таништириб ўтамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика