RU

Последние новости

19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  5 18:39"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди  1 18:13АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  1 17:50Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Сурхон" U-21'дан устун келди  2 17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  3 17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  0 16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  2 16:37"Бунёдкор" йирик миқдордаги товон пули эвазига ОКМК футболчисини сотиб олди  9 16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  0 15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  7 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  4 14:42Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради  48 14:20Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби "Коло-Коло"га ўтишга яқин  0

"Локомотив" янги футболчиларни таништирди Новости

"Локомотив" янги футболчиларни таништирди

Тадбирнинг иккинчи қисмида жамоага қўшиб олинган футболчилар иштирок этишди ва улар клубнинг янги футболчилари сифатида расман таништирилди.
Клубга мавсумлар оралиғида Алишер Шоғуломов, Александр Гейнрих, Артём Филипосян, Дилшод Раҳматуллаев, Марат Бикмаев, Саҳоб Жўраев, Шавкат Муллажонов каби футболчилар қўшиб олинди.

Улар ҳам бир қанча саволларга жавоб бериб ўтишди. Аввалига барча футболчиларга умумий қилиб нима учун айнан “Локомотив”га ўтганликлари ҳақида савол берилди. Футболчиларнинг деярли барчаси умумий қилиб “Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйгани учун” деган жавобни беришди.

-   “Локомотив”га ўтишдан олдин бошқа жамоалардан таклиф бўлганмиди? Ҳусусан, “Пахтакор”дан. (Александр Гейнрихга берилган савол)
-   Йўқ. “Пахтакор” жамоаси томонидан менга ҳеч қандай таклиф билдирилмади.

-   “Локомотив”га ўтаётганда рақобатдан чўчимадингизми? (Шавкат Муллажоновга берилган савол)
-   Рақобат бўлишини билганим учун ҳам “Локомотив” таркибига келиб қўшилдим. Агар рақобат бўлмаса қандай ўсаман? Мен ҳам чемпион бўлишни истайман. “Олмалиқ” билан эса чемпион бўлишга кўзим етмади.

-   Артём, Хитой клуби билан шартномангиз қанчага мўлжалланганди?

-   Хитойликлар билан икки йиллик келишувим бор эди. У ерда тўртта ўйинда майдонга тушдим. Лекин жамоада раҳбарият ва мураббийлар алмашди. Улар маҳаллий футболчиларни ўйнатишни маъқул кўришди. Шу сабабли кетишга қарор қилдим.

-   Саҳоб, “Бунёдкор” билан орангизда келишмовчилик юзага келдими?

-   Ўзбекистонда айнан “Локомотив”ни менинг савиямга мос деб билганим учун бу клуб сафига келиб қўшилдим. “Бунёдкор” мураббийлари жамоада қолишимни исташмади. Сўнгги хориж йиғинига ҳам олиб кетишмади. Шу сабабли улар билан хайрлашдим.  Агар “Локо”нинг таклифи бўлмаганида нима қилардим? Бошқа жамоа қидирардим.

Тадбир сўнггида янги футболчиларга уларнинг рақамлари туширилган либослар тақдим этилди. Унга кўра:
Алишер Шоғуломов 70;
Александр Гейнрих 50;
Артём Филипосян 60;
Дилшод Рахматуллаев 61;
Марат Бикмаев 75;
Cаҳоб Жўраев 55;
Шавкат Муллажонов эса 35-рақамда ҳаракат қиладиган бўлишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика