RU

Последние новости

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз" Новости

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (1:1) меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйиндан сўнг бугунги учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз кам эди. Шунга қарамай, уч кун олдин Андижонга келиб, тайёргарликни бошладик. Йигитлар Андижон об-ҳавосига кўникиб олишди. "Андижон" ўз уйида жуда кучли рақиб. "Андижон" мухлислари ҳақиқий 12чи ўйинчи. Ўтган учрашувда тактик жиҳатдан кичик хатоларга йўл қўйгандик. Бир очко билан жамоани табриклайман. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди", - дея фикр билдирди Акмал Рустамов бугунги баҳс ҳақида.

- "Қизилқум" бугун беш нафар ҳимоячи билан ўйнади. Бунга сабаб нима?

- Никола Лазаревич 4-1-4-1 схемасида ўйнаётган эдик. Ҳозир жамоада 4-5та йўқотишлар бор. Ўтган ўйинда Шаҳзод Раҳматуллаев ҳам жароҳат олди. Ҳозирги тактик услубимиз ўзгарувчан. Айниқса ҳужумга ўтган чоғимизда. Ҳимояда эса 5-4-1 схемасига ўтиб оламиз. "Сўғдиёна" билан ушбу тактикани синаб кўрдик. Бу услуб футболчиларга ҳам ёқди. Энди ушбу услуб устида кўпроқ ишлашимиз керак.

- Иккинчи бўлимда захирадан баҳсга қўшилган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Ҳозир жамоада йўқотишлар бор. Биз ёшларга ишонч билдиряпмиз. Навоий футбол мактаби тарбияланувчиларига ишонамиз. Агар биз уларга ишонч билдирмасак, улар захирада қолиб кетишади. Уларни 5-10 дақиқага бўлса ҳам майдонга туширсак, улар яқин келажакда ўз ўрнини топиб кетади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика