RU

Последние новости

23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  1 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  8 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6

"Локомотив": Хитой клуби билан ўйинда ҳам голсиз дуранг Новости

"Локомотив": Хитой клуби билан ўйинда ҳам голсиз дуранг

Теги :  Локомотив
“Локомотив”нинг “Ал-Аҳли” клубига қарши беллашуви нисбатан қийинроқ кечганди. Бунга бир қатор сабабларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Биринчидан, рақиб жисмоний томондан яхши формада эди. Иккинчидан, Саудия Арабистонида чемпионатнинг ярми ортда қолганди. Учинчидан, футболчиларимиз янги мавсум бошланиши олдидан биринчи бор майдонга чиқиб келишаётганди.

Хитойнинг “Хенан Жианье” клубига қарши беллашувда эса устунлик асосан “темирйўлчилар” томонида бўлди. Йигитлар жисмоний томондан биринчи ўйиндагига қараганда яхшироқ таассурот қолдиришди. Тўпни эгаллаб туриш ва ҳужумлар ташкил қилишда ҳам улар анча фаол бўлишди.

Мирко Еличич қўли остидаги футболчиларни иккида жамоа қилиб тақсимлади. Қуйида биринчи бўлимда ва иккинчи бўлимда ҳаракат қилган футболчилар номи тўлиқ келтирилган. Кахи Махарадзеда кичик жароҳат бўлгани учун ҳам, мураббийлар штаби таваккал қилишни истамади ҳамда грузиялик легионер ўйинда иштирок этмади.


Ҳар иккала бўлимда ҳам устунлик тошкентликлар томонида бўлди. Жамоамиз ҳужумларини қайтаришда хитойлик футболчилар ўзларининг кескин ҳаракатлари билан ажралиб туришди. Беллашувнинг анчагина қўпол курашларга бой бўлгани уммонлик ҳакамларнинг ишини бироз қийинлаштирди.

Хитой Суперлигасини 5-ўринда якунлаган жамоа сафида бир қатор легионер футболчилар бор экани ҳақида айтиб ўтгандик. Улар “Хенан Жианье”нинг Дубайдаги тайёргарлик йиғинига ҳали қўшилиб улгурмаганликлари учун беллашувда иштирок эта олишмади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” ўзининг учинчи учрашувини Кей лига етакчиси “Чонбук Моторс” клубига қарши ўтказади. Дубайдаги йиғин 23 январь куни ўз якунига етади.

19 январь, 2016 йил
Халқаро ўртоқлик учрашуви
“ХЕНАН ЖИАНЬЕ” (Хитой) – ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) 0:0
“Локомотив”:
1. Игнатий Нестеров (12. Маъмур Икромов, 46) — 4. Шерзод Файзиев (3. Хуршид Мухторов, 46), 16. Жасур Ҳасанов (8. Сардор Мирзаев, 46), 17. Салим Мустафоев (33. Олег Зотеев, 46), 36. Неманья Яничич (24. Ислом Тўхтахўжаев, 46) — 9. Сервер Жепаров (41. Қувондиқ Рўзиев, 46), 18. Тимур Кападзе (68. Сергей Прохоров, 46), 22. Санжар Шоаҳмедов, 77. Жасур Ҳасанов (11. Марат Бикмаев, 46) — 7. Иван Вукович (10. Марат Бикмаев, 46), 34. Дониёр Усмонов (70. Иван Нагаев, 46).


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика