"Локомотив-W" эртага 2-тур баҳсини ўтказади
15 мая 2015 13:09
Новости
"Локомотив-W" эртага 2-тур баҳсини ўтказади
Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатида иштирок этаётган "Локомотив-W" аёллар жамоаси эртага 2-тур учрашувида майдонга тушади.
Воҳид Холбоев мураббийлик қилаётган жамоа эртага ўз майдонида Қаршининг "Севинч" жамоасини қабул қилади. Учрашув "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 17:00.
19 май куни эса "Локомотив-W" қизлари Муборакнинг "Машъал-W" клубини қабул қилишади. Бу ўйин ҳам "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчи" қизлар олий лиганинг 1-турида "Бунёдкор"дан 0:6 ҳисобида мағлуб бўлишган ва барча голлар биринчи таймда ўтказиб юборилган.
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии