RU

Последние новости

14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  1 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  0 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  1 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  0 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  9 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  15 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  13 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  3 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2

«Локомотив» ва ниҳоят Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди! Новости

«Локомотив» ва ниҳоят Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди!

Теги :  Локомотив
Биласиз, олий лигада 29-тур учрашувлари старт олди. Бугун тур доирасидаги аҳамиятга молик учрашувлардан бири бўлиб ўтди.

Унда олтин медаллар учун кураш олиб бораётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўз уйида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши баҳс юритди.

Анчагина қизиқарли ва муросасиз кўриниш олган беллашувда кучлар тенг келди — 1:1. Натижада «Бунёдкор» ҳисобидаги очколар сони 63тага етди. «Локомотив» ҳисобида эса аллақачон 68 очко мавжуд ва бу икки жамоа ўртасида 5 очколик фарқ бор эканини англатади. Бундан келиб чиқадики, «Локомотив» футбол клуби 2016 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионлиги масаласини ўз фойдасига ҳал этишни уддалади.

2002 йилда ташкил этилган «Локомотив» клуби шу пайтга қадар 3 марта Ўзбекистон вице-чемпиони унвонини, 1 мартадан бронза медали, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон супер кубоги соҳибига айланган эди. Бугун эса жамоа тарихида янги саҳифа очилди ва жамоа илк бор мамлакатимизнинг тенгсиз клуби номини қўлга киритди.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика