RU

Последние новости

14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5

РПЛ. Ўрунов баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилган баҳсда "Уфа" "Локомотив"дан очко тортиб олди Новости

РПЛ. Ўрунов баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилган баҳсда "Уфа" "Локомотив"дан очко тортиб олди

"Локомотив" ҳамда "Уфа" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 28-тур учрашуви якунланди.

Локомотив

Джефферсон Фарфан - 81'

Премьер-лига . Тур 28

12/07/2020, 19:30

1
:
1
Завершен

Уфа

Даниил Фомин - 39'

Стадион: RZD Arena

45'
90'
38'  Мурило
46'  Антон Миранчук (Рифат Жемалетдинов)
46'  Мурило (Дмитрий Рыбчинский)
49'  Гжегож Крыховяк
70'  Дмитрий Живоглядов (Джефферсон Фарфан)
70'  Эдер (Тимур Сулейманов)
74'  Рифат Жемалетдинов
81'  Джефферсон Фарфан
81'  Жуан Мариу
90'  Ведран Чорлука (Соломон Кверквелия)
39'  Даниил Фомин
43'  Остон Урунов
51'  Александр Сухов
72'  Ловро Бизяк
73'  Ловро Бизяк (Данила Емельянов)
90'  Остон Урунов (Оливье Тилль)
90'  Андрей Козлов (Андрес Вомбергар)

Локомотив – Уфа 1:1


Голлар: 0:1 – 39, пенальти Фомин, 1:1 – 81 Фарфан.
Локомотив – Коченков, Магкеев, Чорлука, Серкейра (Рибчинский, 46), Игнатьев, Жоау Мариу, Миранчук, Миранчук (Жемалетдинов, 46), Криховяк, Живоглядов (Фарфан, 70), Эдер (Сулейманов, 71).
Уфа – Беленов, Сухов, Аликин, Круговой, Терентьев, Ўрунов (Тилль, 90), Голубев, Безденежних, Фомин, Козлов (Вомбергар, 90), Бизяк (Емельянов, 73).
Огоҳлантиришлар:
Серкейра (38), Ўрунов (43), Криховяк (49), Сухов (51), Бизяк (72), Жемалетдинов (74).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб ОСТОН ЎРУНОВ эълон қилинди.

90+2. Ўрунов майдонни тарк этмоқда, унинг ўрнига Тилль майдонга тушди. 

90+1. Фарфан ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

90. Ўйин асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун курашаётган "Локомотив" катта куч билан ҳужумга ўтган.

83. Ҳисоб тенглашганидан кейин "Уфа" ҳужумга кўпроқ ўтишни бошлади.

81. ГОЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Жеферсон Фарфан тўпга бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. 1:1

78. Жоау Мариу стандарт вазиятдан тўпни жарима майдончасига узатди, Чорлуканинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

75. Ўруновдан аниқ зарба, бироқ "Локо" посбони тўпни эгаллаб олди.

74. Захирадан майдонга тушган Фарфан рақиб қарши ҳужумини қоидабузарлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

67. Ҳаммаси жойида, Ўрунов майдонга қайтди.

66. Остон Ўрунов бошини ушлаб ётибди.

65. Остон "Локо" жарима майдончаси олдида рақибнинг 2 футболчисини осонлик билан алдаб ўтди ва тўпни жаомадошига узатди. Жарима майдончасига ташланган тўпни мезбонлар қайтаришди.

64. "Локомотив"нинг бурчакдан узатмаси Эдернинг зарбаси билан якун топди.

58. Гжегож Криховяк яна бир бор узоқдан омадини синаб кўрди. Беленов ўз дарвозасини ишончли ҳимоя қилиб, тўпни ушлаб олди.

54. Ўрунов "Локомотив"нинг 3 футболчисини алдаб ўтди, аммо пас беришда хатога йўл қўйди ва тўпсиз қолди.

51. Яна бир сариқ карточка, бу сафар "Уфа" футболчиси Сухов қоида бузди.

49. Криховяк "Уфа" қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

- Жамоалар майдонга қайтмоқда. "Локомотив"да ўзгариш бор. Жеферсон Фарфан майдонга тушишга тайёр.

ТАНАФФУС

45+2. Антон Миранчук дарвозага яна бир аниқ зарба берди ва Беленовдан навбатдаги сейв.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Остон Ўрунов майдон марказида қоида бузди. У ҳакамга бу биринчи қоида бузиши эканлиги ҳақида ишора қилишига қарамасдан, рефери сариқ карточка кўрсатди.

39. 11 метрлик жарима зарбасини Данил Кочинков амалга оширди. ГОООЛ! 0:1! "Уфа" олдинда.

38. ПЕНАЛЬТИ! Ўруновнинг узатмасидан сўнг Мурильо "Уфа"нинг бошқа футболчисини йиқитди.

35. Ўруновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳаммаси жойида, Остон ўрнидан туриб ўйинни давом эттирмоқда.

33. Ҳозирча Остон Ўрунов кўп ҳам кўзга ташланмаяпти, чунки "Локомотив" "Уфа"га тўп бермаяпти.

31. ЗАРБАА! Криховяк 24 метрдан "Уфа" дарвозасига зарба берди, Беленов бир амаллаб тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

30. "Темирйўлчилар" қарши ҳужум амалга оширишди ва тўп Алексейга узатилди. Миранчук тўпни жарима майдончаси ичига ташлашга уринганда, "Уфа" ҳимоячиси хавфни бартараф этди.

26. Антон Миранчук "Уфа" дарвозаси томон зарба берди, бироқ ноаниқ.

24. Томоқни ҳўллаб олиш учун қисқа танаффус эълон қилинди.

22. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Локомотив" томонда.

15. Энди "Уфа" жарима зарбасини амалга оширди ва "Локо" посбони сейв ижро этди

12. Миранчук яна бир жарима зарбасини амалга оширди ва бу сафар тўп дарвоза томонга борди. Бироқ "Уфа" посбони тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

11. Алексей Миранчукнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. 

10. Криховяк "Локо" учун рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб берди.

9. "Локомотив" иложи борича қанотлардан кўпроқ узатма амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

3. Ҳозирча кичик устунлик "темирйўлчилар" томонда. Мезбонлар тўпга кўпроқ эгалик қилишмоқда ва биринчи бўлиб бурчак зарбасини амалга оширишди. 

1. Ўйин бошланди.

- Учрашув бошланишидан аввал мезбонлар футболчиси Алексей Миранчукга РПЛнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси соврини топширилди.

"Локомотив" – "Уфа"

"стадион Локомотив"

Локомотив – Коченков, Магкеев, Чорлука, Серкейра, Игнатьев, Жоау Мариу, Миранчук, Миранчук, Криховяк, Живоглядов, Эдер.

Уфа – Беленов, Сухов, Аликин, Круговой, Терентьев, Ўрунов, Голубев, Безденежних, Фомин, Козлов, Бизяк.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика