RU

Последние новости

15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  0 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  2 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  0 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  3 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  1 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  14 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  2 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  3 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  6 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  4

"Локомотив" Тимур Кападзега эҳтиром кўрсатди Новости

"Локомотив" Тимур Кападзега эҳтиром кўрсатди

Кеча бўлиб ўтган АГМКга қарши Кубок ўйинидан сўнг "Локомотив" учун навбатдаги футбол мавсуми ўз якунига етди.

Бугун клуб қароргоҳида "Локомотив" ПФК раҳбарияти жамоа аъзолари билан учрашиб, якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди ва кейинги режалар борасида кичик йиғилиш ташкил этилди. 

Бу мавсум "темирйўлчилар" учун осон ўтмади. Ўзига хос синовли йил бўлди десак янглишмаймиз. Жамоамиз айниқса биринчи даврадан кейин мураккаб ҳолатга тушиб қолганди. Шу боис вазиятни ўнглаш ҳамда жамоани юқори ўринларга кўтариш мақсадида иккинчи давра олдидан мураббийлар штабига Тимур Кападзе таклиф этилди. 

Иккинчи даврани Андрей  Микляев - Тимур Кападзе жуфтлиги қўл остида ўтказган "Локомотив" ижобий натижалар қайд этди. Бунда албатта Тимур Тоҳировичнинг меҳнати катта эканини айтмасак бўлмайди. Шу боис бугунги йиғилишда Тимур Кападзега клубимиз раҳбарияти томонидан эҳтиром кўрсатилди.

Ёш мураббий учун кечаги баҳс "Локомотив" мураббийи сифатида охирги ўйин бўлди. Эндиликда Тимур Тоҳирович бор эътиборини Ўзбекистон U-19 терма жамоасига қаратади. Хабарингиз бор, келаси йил март ойида U-19 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади ва ёшлар терма жамоамизни мазкур мусобақага Тимур Кападзе тайёрлайди. 

"Локомотив" ПФК Тимур Тоҳировичга чуқур миннатдорчилик билдирган ҳолда келгуси ишларига омад тилайди. Ўйлаймизки, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ушбу мутахассис қўл остида ўз мақсадига эришиб, U-20 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика