RU

Последние новости

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  111 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

"Локомотив" стадионида музей ташкил қилинади Новости

"Локомотив" стадионида музей ташкил қилинади

"Локомотив" футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан ТТЗ даҳасида жойлашган "Локомотив" стадионида музей ташкил қилинади.
Биласиз, футбол клубимиз 2002 йилда ташкил этилган ва шундан бери фаолият кўрсатиб келмоқда.

"Локомотив" бу йил 13 ёшни қарши олди. Албатта, бу ўзбек футболи олдида катта рақам эмас, лекин шу қисқа вақт ичида "темирйўлчилар" озми-кўпми ютуқларга эришишди. Хусусан жамоамиз ўтган йил миллий чемпионатни иккинчи ўринда тугатди, Ўзбекистон Кубогида ғолиб бўлди, шунингдек, бу йил Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучди.

Барчага яхши маълум, "Локомотив" ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўяди ва жамоамиз профессионаллик сари одимлашда давом этмоқда. Эндиликда клубнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири стадион ҳудудида музей ташкил этиш ҳисобланади. Бунинг учун Сиз азиз мухлисларнинг ҳам ёрдами керак бўлади.

Агар сизда "Локомотив"га оид сувенир ёки бошқа нарсалар бўлса, бемалол "Локомотив" футбол клуби музейига топширишингиз мумкин. Яхши биласиз, дунёдаги кўплаб жамоалар ўз музейларига эга ва стадионга келган мухлислар музейни айланиш имкониятига эга бўлишади. Бизнинг ниятимиз мана шундай чиройли "Локомотив" музейини ташкил қилиш.

Бунинг учун бемалол бизга мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун қуйидаги электрон почтага хат ёзинг ёки телефон орқали биз билан боғланинг.

Электрон манзилимиз: lokomotiv.fans@mail.ru
Телефон рақамларимиз: +99871 286 24 12, +99891 642 31 89 (Хайрулла)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика