RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  6 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  25 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

"Локомотив" стадиони 2024 йилнинг иккинчи ярмида Суперлига ўйинларини қабул қилмайди Новости

"Локомотив" стадиони 2024 йилнинг иккинчи ярмида Суперлига ўйинларини қабул қилмайди

ПФЛнинг маълум қилишича, "Локомотив" стадиони 2024 йилнинг иккинчи ярмидан Суперлига ўйинларини қабул қила олмайди.

Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармони ҳамда Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш талаблари асосида стадионлар масаласига жиддий эътибор қаратиб келди. Тўрт йиллик режа асосида бугунга келиб Андижон, Наманган, Фарғона, Яйпан, Олмалиқ, Жиззах, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳридаги 2 та стадионда майдоннинг дренаж ва суғориш тизими, прожекторлар ёруғлик даражаси халқаро учрашувларни қабул қила олиш даражасига етказилди. Режанинг иккинчи босқичида навбат Қўқон, Бекобод, Самарқанд, Навоий, Термиз шаҳарларига келган бўлиб, айни вақтда мазкур шаҳарлардаги стадионлар Суперлига учрашувларини қабул қила олмайди. Шундан келиб чиқиб, Термиз, Самарқанд ҳамда Қўқон шаҳарларидаги стадионлар майдонида ҳам таъмирлаш ишлари бошланди. Мазкур стадионлар 2024 йилнинг иккинчи ярмига қадар тайёр ҳолга келиши кўзда тутилган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7-апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли Қарорига мувофиқ, Суперлига стадионларини қабул қилиши кўзда тутилган стадионлар майдони учун аниқ мезонлар ишлаб чиқилган бўлиб, ўтган йилнинг декабрь ойида Лига мутахассислари Суперлига учрашувлари учун мўлжалланган стадионларни кўздан кечириб чиқди.


Суперлига майдонлари Лига томонидан тўлиқ текшириб чиқилди

Жумладан, 2023 йилнинг 10 декабрь куни Лига мутахассислари Локомотив стадионида ҳам бўлди. Унга кўра, 2012 йилда стадионга ПОА ПРАТEНCE майсаси ётқизилган бўлиб, унинг сифати 5 баллик тизимда 2,5'га, майса парвариши даражаси 4 баллга, чидамлилиги эса 3,5 баллга лойиқ кўрилган. Майсанинг бутун майдон бўйлаб қопланганлиги ҳамда майса рангининг асосий тусдан фарқланиши бир хилда — 50 фоизлик кўрсаткич қайд этган. Ёввойи, зарарланган майсалар, зараркунанда ҳашоротлар мавжуд. Дренаж тизими етарли даражада ишлашдан узоқлашиб бормоқда.


Майсанинг бутун майдон бўйлаб қопланганлиги даражаси кимда қандай?

Эндиликда Президент Фармон ҳамда Қарорлари ижросини таъминлашнинг учинчи босқичини амалга ошириш мақсадида, Локомотив стадиони 2024 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун қўйилмайди. Унга қадар Локомотив футбол клуби 2024 йилнинг иккинчи даврасидан бошлаб ўз уй учрашувларини Тошкент шаҳридаги талабга жавоб берадиган футбол майдонларидан бирида ўтказиб туриши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика