RU

Последние новости

22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  174 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2

“Локомотив” сафида “Ал Садд” дарвозасини икки бор ишғол қилган футболчи билан суҳбат Новости

“Локомотив” сафида “Ал Садд” дарвозасини икки бор ишғол қилган футболчи билан суҳбат

2015 йилда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ОЧЛда ўзининг дебютини ўтказганлигидан хабардорсиз.

“Темирйўлчилар” гуруҳ босқичида “Ал Ҳилол”, “Фулад”, “Ал Садд” каби жиддий рақибларга дуч келганди.”Локомотив” Қатардаги баҳсда 6-2 ҳисобида мағлуб бўлган, ўз майдонида эса йирик 5-0 ҳисобида ғалабани тантана қилган эди. Уша ўйинларда голларга черногориялик Дамир Кояшевич муаллифлик қилганди. Айниқса унинг “Ал Садд” дарвозасига жаримадан киритган голи ҳамон барчанинг ёдида. Яқинда футболчи билан боғланиб сайтимиз учун интервью олдик.

- Фаолиятингизга назар ташлайдиган бўлсак бир жамоада узоқ қолмаганингизни кўрамиз. Сўнгги клубингиз “Раднички”да ҳам кўп вақт тўп тепмадингиз. Ҳозирги клубингиз “Сутьеска” билан ҳам шундай ҳолат такрорланиши мумкинми?
- Бу-футбол. Унда гоҳида ўзингиз истамаган ҳолатлар бўлиб туради. Муҳими ўз юртимдаман. Оилам ва яқинларим ёнимда. “Локомотив”дан кейинги ҳаётим турлича кечди. “Астана”га қайтдим у ердан сўнг уйга яни, Черногорияга қайтдим. Назаримда уша вақтда ўзим учун тўғри бўлган қарорни қабул қилдим. Чунки, оилам билан боғлиқ муаммолар юзага кела бошлаганди. Македониянинг “Вардар” клубидаги ўйинларим билан терма жамоадан таклиф олдим.

- Терма жамоадаги ҳаракатларингиз ўзингизга мақул келяптими? Мухлисларнинг танқидларига қандай муносабат билдирасиз?
- Черногория терма жамоаси ёш футболчилардан иборат, Европадаги энг ёш терма жамоалар сирасига киради. Таклиф олганимда хурсанд бўлдим. Ҳаракатларимга ишқибозлар баҳо бергани яхши.

- "Локомотив”ни эрта тарк этишингиз молиявий муаммолар билан боғлиқми ёки сиз мураббий истаган ўйинни намойиш эта олмадингизми?
- Тўғри айтдингиз, у ерда жуда қисқа ўйнадим. Боиси клуб мени “Астана”дан ижарага олганди. Қозоғистон клуби билан шартномам бор эди, трансфер ҳуқуқим уларга тегишли эди. Футболчилар, мураббийлар билан алоқа яхши бўлган.



- Мураббий Вадим Абрамов жорий йилда ёш футболчилардан иборат “Бунёдкор” жамоаси билан учинчи ўринни қўлга киритди. Абрамов ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- У ажойиб инсон ва тажрибали мутаҳасси ҳисобланади. Терма жамоада фаолият юритаётганидан хабардорман. Шахсан менинг фикримча у Ўзбекистондаги энг яхши мураббий. Ички чемпионатдаги учрашувларни кузатиб бордим. Абрамовнинг жамоаси чиройли ўйин намойиш этди. Клубдаги илк мавсумидаёқ қандай натижалар қайд этганини кўрдингиз. У ёшлар билан ишлашни яхши кўради. Юртингиздаги қисқа фаолиятим мобайнида бунга гувоҳ бўлдим.

- Ҳамюртингиз ва дўстингиз Марко Симич икки йилдан ошиқ “Пахтакор” жамоасида тўп тепиб келяпти. У ушбу мавсум требл соҳиби бўлди. Унинг учун хурсанд бўлишингиз табиий...
- Ҳа. Марко Симич менинг дўстим. Терма жамоада бирга тўп тепамиз. У яхши савиядаги ҳимоячи. “Пахтакор” барча совринларни ўзиники қилди. Чунки, уларда маҳоратли ҳужумчи тўпурар Драган Черан бор. Уларнинг жуфтлигида клуб мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби бўлди. Черан ва Симич учун жудаям хурсандман.

- Эшитшимизга қараганда “Локомотив”даги жамоадошингиз Алишер Шоғуломов билан алоқаларингиз сақланиб қолинган экан. Бироқ, у эрта бутсаларини михга илди. Ўз вақтида иқтидорли ва тезкор ҳужумчи эди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Ҳа тўғри топдингиз. Алишер билан бир жамоада бўлганман. Фаолиятини эрта тугатишини кутмагандим. Менимча у кучли мураббий бўлиб етишади. Унда потенциал бор.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика