RU

Последние новости

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  2 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  13 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  53

"Локомотив" Қатар пойтахти Доҳада Новости

"Локомотив" Қатар пойтахти Доҳада

"Локомотив" футбол клуби Осиё чемпионлар лигаси 2-тур учрашувини ўтказиш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб келди.

Бугун эрталаб соат 9:00да Тошкентдан чартер рейс билан парвоз қилган "темирйўлчилар" уч ярим соатлик парвоздан сўнг манзилга етиб келишди. 

Хабарингиз бор, эртага 11 март куни "Локомотив" Қатарнинг "Ал Райан" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув маҳаллий вақт билан 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да старт олади. "Локомотив" 1-турни ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда"га клубига қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Эртанги рақиб "Ал Райан" эса илк турда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Локомотив" Доҳада "Wyndham Grand Regency" меҳмонхонасига жойлашди. Бугун кун тартибидан ўйинолди митинг, матбуот анжумани ҳамда расмий машғулот ўрин олган. Митинг 14:00да бошланади. "Локомотив" иштирокидаги матбуот анжумани 15:15га белгиланган. Расмий машғулот эса 18:30да старт олади. 

"Локомотив"нинг Доҳага келган таркиби 

Дарвозабонлар: 

Маъмур Икромов

Жавоҳир Илёсов 

Ҳимоячилар: 

Олег Зотеев

Шуҳрат Муҳаммадиев

Даврон Ҳошимов

Ислом Тўхтахўжаев

Анзур Исмоилов

Авазбек Ўлмасалиев 

Ярим ҳимоячилар: 

Сардор Мирзаев

Йован Жокич

Ҳусниддин Ғофуров 

Игорь Йелич

Жамшид Искандеров

Азиз Амонов

Диёр Туропов

Арслонмурот Аманов

Бобур Эргашев 

Ҳужумчилар: 

Темурхўжа Абдухолиқов

Филип Райевац

Алишер Шоғуломов 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика