RU

Последние новости

15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  4 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  0 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  3 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0

“Локомотив” “Пахтакор”ни “Пахтакор”да иккинчи бор мағлуб этишга ҳозирлик кўрмоқда Новости

“Локомотив” “Пахтакор”ни “Пахтакор”да иккинчи бор мағлуб этишга ҳозирлик кўрмоқда

Олий лиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни давом эттираётган “Локомотив” бу сафар “Пахтакор”га қарши майдонга тушади.

“Темирйўлчилар” 21 апрель куни меҳмонда “Пахтакор” билан куч синашишади. “Пахтакор” марказий стадионида кечадиган баҳс 18:00да бошланади.

Бу ўйин “Локомотив” учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Негаки Тошкент дербиси мақомига эга ўйинда “темирйўлчилар” фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқишади. “Локомотив” ўтган йил ва ундан аввалги йили сафарда “Пахтакор”га бир хил 1:2 ҳисоби билан мағлуб бўлган. 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этилган бўлса, 2013 йил “Локо” сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучган. Ва бу ғалаба “Локо” учун ҳозирча ягона бўлиб турибди.

Агар “Локомотив” жума куни бўладиган ўйинда уч очкони қўлга киритса, ўз тарихида иккинчи бор меҳмонда “Пахтакор”ни мағлуб этган бўлади. Бунгача жамоамиз фақат бир марта – 2013 йил сафарда “Пахтакор” устидан ғалаба қозонган холос. Айни пайтда олий лига турнир жадвалида “Локо” бешта ўйиндан сўнг 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Пахтакор” эса 7 очко жамғарган ва 11-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика