RU

Последние новости

19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  0 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  4 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  51 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  28

“Локомотив” – “Насаф” ўйини олдидан Рауф Инилеев қандай фикрда? Новости

“Локомотив” – “Насаф” ўйини олдидан Рауф Инилеев қандай фикрда?

Бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финал, жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Тошкентда “Локомотив” – “Насаф”ни қабул қилади.

Ёдингизда бўлса ушбу жамоаларнинг илк тўқгашувида қаршиликлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Хўш, бу сафар кимнинг омади чопаркин? Миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеевдан мазкур учрашув олдидан фикрларини сўрадик. 

- Аввало яқиндагина бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Локомотив” учрашуви ҳақида қисқача тўхталиб ўтсам. Ўйин қизиқарли ва шиддатга бой тарзда кечди. “Темирйўлчилар” таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина эди. Бу эса уларнинг имкониятини ўйиндан олдин бироз оширганди. Аммо нисбатан ёш таркибга эга бўлган “Пахтакор” ҳам ўз майдонида осонликча таслим бўлмасликка уриниши турган гап эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Биринчи голда “Локо” дарвозани бироз қалтис харакат қилди. Гарчанд у тўпни қайтаришга борини бермасин барибир дарвоза тўри ишғол этилди. Шундан сўнг “шерлар” асосий эътиборини ҳимояга қаратган холда, қарши ҳужум тактикаси остида харакат қилди. Натижада улар яна гол уришга эришди. 

- “Пахтакор”дан учралган мағлубият “темирйўлчилар”нинг чемпионликка бўлган имкониятини бироз бўлсада пасайтириб юборди. Эндиликда улар асосий эътиборини Кубок ўйинларига қаратса ажаб эмас. Лекин бугун “Насаф” билан учрашув ҳам осон бўлмайди. Қаршиликлар қандай ҳимояланишни билади. Улар биринчи навбатда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормасликка харакат қилиши аниқ. Қизиқарли ўйин бўлишини таҳмин қиляпман. Қаршиликларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини 55 фоизга баҳолаган бўлардим. 

- Дарвоқе, ярим финалдаги яна бир жуфтлик – “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви ҳам қизиқарли ва кескин ўтади деб ўйла йман. 

- Ўзбекистон Кубогининг бу йилги соҳиби қайси жамоа бўлишини ҳозирдан айтиш бироз мушкул. Адашмасам финал ноябрь ойининг сўнгги кунларида бўлади. Унгача жамоаларнинг холати турлича бўлади – дейди Рауф Талгатович. 

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика