RU

Последние новости

17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  0 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  3 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  6 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  2 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  17 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди Новости

Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди.


Андрей Фёдоров ва Рўзиқул Бердиев 3 марказий ҳимоячи билан ўйнамоқда. "Локомотив" бугун 3-5-2 тактик схемасини маъқул кўрган бўлса, "Насаф" 3-4-2-1 тактик схемасини танлаган.

"Локомотив" марказий ҳимоя чизиғидан Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев ва Кахи Махарадзе ўрин олган. "Насаф"да эса Одил Ҳамробеков, Ғолиб Ғайбуллаев ва Умар Эшмуродов марказий ҳимоя чизиғидан ўрин олишган.

"Локомотив" учрашувнинг 6-дақиқасида ҳисобни очишга эришди. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Бикмаев боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

"Локомотив" катта ташаббус билан ўйнамоқда. Тўп назорати ва устунлик тўлиқ "темирйўлчилар" томонидан. "Насаф" эса ёш таркиби билан ҳозирча фақат ҳимояланиш билан банд.

Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан тепган тўпи хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди.

"Насаф"нинг чап қанотдан ўнгга кўчган ҳужумини Шароф Муҳитдинов ўзининг кучли ва аниқ зарбаси орқали голга айлантирди - 1:1.

"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми гол бўлишига бир баҳя қолди. Бикмаев ва Мирзаев жуда қулай вазиятда тўпни дарвозага тўғирлай олишмади. Ҳамробеков тўпни дарвоза чизиғи олдидан қайтариб юборишга муваффақ бўлди.

Қаршидан ташриф буюрган мухлислар ўз суюклиларини анча фаол тарзда қўллаб-қувватлашмоқда. "Локомотив" мухлислар гуруҳи эса ҳозирча куй-қўшиқлар ижроси билан банд.

"Насаф"нинг хавфли ҳужумини Бобир Абдихолиқов ўзининг ноаниқ зарбаси билан кўкка совурди. Бобир тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Олег Зотеевнинг жарима майдончасига оширган тўпини Марат Бикмаев яна боши билан дарвозага аниқ йўллади - 2:1.

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

Иккинчи бўлим бошланди!

Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли-деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. "Насаф" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга бормоқда. Аммо ҳозирча "темирйўлчилар" мудофаа чизиғи рақибнинг позицион ҳужумларини бартараф этишда бехато ўйнамоқда.

"Насаф"нинг ҳужумини "Локомотив" ҳимоячилари катта қийинчилик билан бартараф этишмоқда.

Марат Бикмаев учрашувда хет-трик қайд этди. Олег Зотеевнинг тўп узатишидан сўнг Бикмаев жарима майдончаси ичидан "Насаф" дарвозасини учинчи бор ишғол этди - 3:1.

- Ўйин тугади.


Локомотив

Марат Бикмаев - 6', Марат Бикмаев - 45', Марат Бикмаев - 63'

Суперлига. Тур 17

18/07/2018, 21:00

1
:
3
Завершен

Насаф

Шароф Мухитдинов - 23'

45'
90'
6'  Марат Бикмаев
28'  Кахи Махарадзе
45'  Марат Бикмаев
62'  Темурходжа Абдухаликов (Ҳусниддин Гафуров)
63'  Марат Бикмаев
73'  Сардор Мирзаев (Икрам Алибаев)
78'  Марат Бикмаев (Сардор Рашидов)
23'  Шароф Мухитдинов
45'  Бобир Абдихоликов
65'  Бобурбек Давлатов (Ислом Рашидханов)
73'  Ислом Кенжабоев (Амиржон Сафаров)
83'  Бобир Абдихоликов (Худоёрхон Сагдуллаев)

"Локомотив" - "Насаф" 3:1 

Гол: Марат Бикмаев (6, ассист: Шуҳрат Муҳаммадиев, 45, ассист: Олег Зотеев, 63, ассист: Олег Зотеев), Шароф Муҳитдинов (23, ассист: Дониёр Нарзуллаев)

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев, 10. Марат Бикмаев (27. Сардор Рашидов, 78), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (19. Хусниддин Ғофуров, 62), 15. Сардор Мирзаев (9. Икром Алибоев, 73), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 14. Азизбек Амонов, 21. Николай Погребняк, 23. Идрис Бикмайкин, 80. Фарруҳ Ибрагимов, 88. Игорь Йелич.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 10. Бобир Абдиҳолиқов (30. Худоёрхон Саъдуллаев, 83), 14. Шароф Муҳиддинов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 18. Бобур Давлатов (27. Ислом Рашидхонов, 65), 20. Ислом Кенжабоев (9. Амиржон Сафаров, 73), 31. Сайдулло Раҳматов, 38. Акмал Мозговой, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 65. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4. Мақсуд Каримов, 6. Азизжон Ғаниев, 15. Дилшод Саитов,  28. Хуршидбек Мухторов.

Рейтинг: -39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика