RU

Последние новости

19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  337 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  25 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

"Локомотив" - "Металлург". Чипталар сотувидан тушган барча пуллар хайрияга йўналтирилади Новости

"Локомотив" - "Металлург". Чипталар сотувидан тушган барча пуллар хайрияга йўналтирилади

Тошкентнинг "Локомотив" клубидан навбатдаги олийжаноб қадам.

Кеча сайтимизда Тошкент футболи тарбияланувчиси: Яна бир бор онамни йўқотишни истамайман, ёрдам! номли хабар чиққан эди.

Унда қуйидаги жумлалар ёзилган эди:

Пойтахт чемпионатида тўп тепаётган бир болакайнинг отаси дардли мавзу бўйича мурожаат қилди.

Ўғлим ёшлигидаёқ онасини йўқотди, биринчи аёлим саратон касаллиги билан бу дунёни тарк этди. Тақдирнинг синовини қаранг, ҳозирги онаси ҳам буйрак қуриши касаллиги билан оғрияпти ва тезроқ "операция" қилдирмасак шифокорлар оз вақт қолганини айтишяпти. Шунинг учун минг хижолат билан олдингизга келдим. Ўғлим яна бир бор онасини йўқота олмайди.

"Локомотив" клуби ушбу хабарга дарҳол муносабат билдирди:

Ҳар бир инсонга ёрдам қўлини чўзиш,  ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш биз ўзбекларга хос. Тафаккуримиз, қалбимиз тубида кичик бир бир нарса узилгандек бўлади бундай хабарларни ўқиганимизда.

“Локомотив” Профессионал футбол клуби бу болажоннинг кўнглини олиш, оиласига ёрдам бериш  мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан ўзбек футболи жамоатчилиги махсус акциясида иштирок этади.

Жамоа иштирокида 31 октябрь куни Суперлига 28 тури доирасида “Локомотив” стадионида ўтадиган Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши учрашув чипталари сотувидан тушган маблағ бу Болажонга ёрдам сифатида тақдим этилади.

Барча футбол мухлисларини "Локомотив" стадионида кутиб қоламиз. Барчамиз биргаликда Болажонга ёрдам берамиз!

Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар уч тоифада бўлиб 3, 5 ва 15 минг сўмдан. Ўйин соат 18:00да "Локомотив" стадионида бошланади.

#БизСенБиланБолажон
#BizSеnBilanBolajon

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика