RU

Последние новости

18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  1 18:03Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон": Исмоилов, Йовович ва Холдорхонов асосийда, Турғунбоев захирада   3 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  8 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  17 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  8 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  13 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   16

Ўзбекистон Суперлигаси. "Локомотив" - "Металлург" учрашувида тўртта гол урилди Новости

Ўзбекистон Суперлигаси. "Локомотив" - "Металлург" учрашувида тўртта гол урилди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

 

"ЛОКОМОТИВ" - "МEТАЛЛУРГ" 2:2  
3 март 2024 йил. Тошкент, "Локомотив" стадиони. 17:15
Бош ҳакам
: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Раҳимқулов, Аваз Абдуллаев
Тўртинчи ҳакам: Достон Раҳмонов
ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев
АВАР: Кристина Середа
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Владимир Назаров.

Голлар: Дилшод Комилов 8, - 1:0. Шаҳзод Убайдуллаев 45 пенальти, - 1:1. Аброр Тошқўзиев 51, - 1:2 (Бобан Жоржевич). Дилшод Комилов 87, - 2:2 (Жасур Ҳакимов).

"Локомотив": 32. Суҳроб Султонов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 7. Сардор Абдунабиев, 8. Дамян Крайишник, 11. Иззатилла Абдуллаев (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 61), 14. Дилшоджон Комилов, 15. Жасурбек Ҳакимов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 70. АбубакирРизо Турдиалиев (55. Анзур Исмоилов, 89), 77. Лазизбек Мирзаев (10. Иван Булатович, 61).
Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 16. Данил Бакланов, 21. Диёрбек Маматалиев, 23. Жаҳонгир Ҳошимбоев, .

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 5.Ризо Яздан Дўст, 7.Сардор Абдураимов (15.Аббосжон Отахонов, 84), 8.Искандар Шайқулов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (11.Далер Шарипов, 84), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 24.Давронжон Эргашев, 33.Иван Йосович (6.Худойшукур Сатторов, 77), 88.Сирожиддин Қўзиев, 97.Бобан Жоржевич.
Захира: 12.Раҳимжон Давронов, 4.Керим Палич, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ҳазратжон Турсунқулов, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов.

Огоҳлантиришлар: Иззатилла Абдуллаев 22, Дилшод Комилов 45+1.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+4. Ўйин тугади. "Локомотив" - "Металлург" 2:2

90+4. ЗАРБАА! Сирожиддин Қўзиевдан кучли зарба! Бироз ноаниқ.

90+3. "Металлург"да жуда қулай имконият, жарима тўпидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. "Локомотив". Турдиалиев ўрнига Анзур Исмоилов тушди

88. УХХХ! Бобан Жоржевич жарима майдони ичида яна бир вазиятдан фойдалана олмади.

87. ГОЛ! Дилшод Комилов! Боши билан иккинчи голини урмоқда - 2:2  

85. "Локомотив" ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга ўтмоқда

84. Ўзгаришлар. "Металлург". Абдураимов ва Убайдуллаев ўрнига Отахонов ва Шарипов тушди



77. Ўзгариш. "Металлург". Йосович ўрнига Сатторов тушди

64. Хавфли вазият! "Металлург"нинг яна бир ҳужуми гол билан тугаши мумкин эди, Жоржевич тўпни тўхтатишда хато қилди ва имконият бой берилди

61. Ўзгаришлар. "Локомотив". Абдуллаев ва Мирзаев ўрнига Йўлдошев ва Булатович тушди

56. Искандар Шайқулов жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

51. ГОЛ! Аброрбек Тошқўзиев узоқ давом этган ҳужумни гол билан тугатди, бу вазиятда "Локомотив" вакили Турдиалиев хато қилди - 1:2.

46. Иккинчи тайм бошланди




45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозира 1:1

45+1. Огоҳлантириш. "Локомотив". Дилшод Комилов

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.



45. ГОЛ! Шаҳзод Убайдуллаев пенальтидан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

43. ПЕНАЛЬТИ! Рогач тўпни қайтараётган пайтда қўли билан ўйнаган экан, бош ҳакам ВАРни кўриб "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгилади.

41. Дастлаб Суҳробжон Султоновга энди эса Иван Рогачга шифокорлар ёрдам беришмоқда. Биринчи таймга кўпроқ вақт қўшиб берилса керак

33. ЗАРБААААААА! Ғофуробековнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин яна Султонов сейв намойиш этди! 

32. ЗАРБААААА! "Металлург"нинг хавфли ҳужуми, Шайқуловнинг зарбасидан кейин Султонов тўпни қайтарди! 

25. Айтганча бугунги ўйинни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ва унинг ёрдамчилари стадиондан кузатиб боришмоқда. 



23. "Металлург"да бу сафар жарима тўпини Қўзиев амалга оширди, яна ноаниқ

22. Огоҳлантириш. "Локомотив". Иззатилла Абдуллаев

20. Яна жарима тўпи, яна Убдайдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди

14. Зарба. Жарима тўпини Шаҳзодбек Убайдуллаев тепди. Масофа узоқлик қилди. Зарба ҳам ноаниқ чиқди.

13. "Металлург"да жарима тўпи, Дамян Краишик Сардор Абдураимовни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

9. Зарба! Бобан Жоржевичнинг бош билан зарбаси, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.




8. ГОЛ! Дилшод Комилов белгиланган жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этди ва ҳисобни очди - 1:0. ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

6. Биринчи зарба. Шаҳзодбек Ғофурбековдан. Бироз ноаниқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:15да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика