RU

Последние новости

23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  0 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  0 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7

"Локомотив" ҳимояси, кубок ўйинларига бўлган мақсад, Жасур Жалолиддинов ҳақида - Отабек Ғуломхўжаев иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Локомотив" ҳимояси, кубок ўйинларига бўлган мақсад, Жасур Жалолиддинов ҳақида - Отабек Ғуломхўжаев иштирокидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон Кубогининг 1-тури доирасида "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин "Андижон" бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Шиддатли, курашларга бой ўйин бўлди. Рақибларнинг шундай ўйин кўрсатишини кутгандик. Чемпионатнинг бошида жамоанинг ўйини ўхшамади. Кейинчалик кетма-кет икки ғалабани қўлга киритди. Жамоа аста-секин олдинги ҳолатига қайтаётганлиги кўриниб турибди. Ўйинга яхши тайёрландик. Ўзимиз вазиятлардан фойдалана олмаганимиздан кейин қўпол хатога йўл қўйдик.

- Кубок ўйинларида жамоанинг олдига қандайдир вазифа қўйилганми?
- Имкон қадар олдинроққа бориш. Минимал вазифамиз - гуруҳдан чиқиш. Плей-оффда қанча кўп ютсак, шунча яхши. Бу ўзимизга ҳам фойдали.

- Футболчиларга мотивация етишмаётгандек. Жамоанинг биринчи бўлимдаги ўйинида темп кўринмади.
- Бу энди ички муҳитга ҳам боғлиқ. Таркибимизда яхши футболчилар жуда кўп. Улар орқали ўйинни йўлга қўйиб олиш керак. Умуман олганда таркибдаги кўплаб ёшлар менинг қўл остимда тарбия топган. Улар мени ҳали ҳам ёшликдаги мураббийи, ўзини ёш бола деб ҳисобламоқда. Қаердадир бироз қаттиқ гапирсангиз, хафа бўлиб олишади. Шу ўйинларда чемпионатда ўйнамаётган футболчиларга имконият берилмоқда. Карим ҳам, Жамшид ҳам ўйнади. Улар ҳам таркибда рақобат қилиши, шаклланиши керак. Агарда уларнинг ўйинлари ўхшаганида балки, навбатдаги ўйинларда асосий таркибда бўлиши мумкин эди. Бироқ уларнинг ўйинлари мени хайрон қолдирди. Лекин уларни айбламайман. Улар асосан ёшлар жамоамиз таркибида ўйнашаётганди. Қачон асосий таркибда тушганини ҳам эслай олмайман. Биринчи бўлимда рақибларнинг ҳужумларига туриб беришимиз керак эди. Ҳужумларни иккинчи бўлимга олиб қўйгандик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятлар юзага келди. Бироқ бундан фойдалана олмадик. Ёш болаларча қўпол хатолар қилдик. Ҳимоячилар, дарвозабон ҳам хатолар қилишди. Жавоҳирни ҳам қачон асосий таркибга қўйганимни эслай олмайман. Иккинчи гол ҳам бизнинг хато эвазига кириб кетди. Усмонали ярим қадам ташлаганида тўп бизники бўларди. Йўқ. Ундай бўлмади. Тажриба етишмаяпти.

- Жасур Жалолиддиновга нимадир етишмаяпти. "Локомотив" каби топ-жамоалар келганида айнан у ўйинни ўз қўлига олиши керак эмасми?
- Жасур ҳаракат қилмоқда. Аммо у "Локо"да фақатгина машғулот қилди, ўйинларда қатнашгани ҳам йўқ, имконият ҳам беришмади. "Тамбов"да ҳам шундай бўлди. Жасурни тарафини ҳам олавермайман. Аммо унинг бошидан ўтганини мен биламан. Уни чуқурликдан олиб чиқиш керак. Барчамиз уни эзаверсак қандай бўларкин? Унинг олдида Ўзбекистоннинг бошқа жамоаларидан таклифлар бор эди. Жасур секин-секин ўзига келиб олади. Бу борада у билан гаплашиб олганман. У ҳамма гапларни айтган. Ҳа, унинг етакчилик қобилияти бор. Аммо Жалолиддиновнинг ёшини ҳам инобатга олиш керак. Ҳали 19га ҳам тўлмади.

- Голлар ҳақида. Асосан стандартлардан гол урилмоқда. Демак, ҳужумчиларда муаммолар бор.
- Бу борада ҳам ишлаш керак. Дониёр Абдуманноповнинг индивидуал ҳаракатлари эвазига қарши ҳужумга ўтиб кетдик ва пенальти ишладик. Унгача ҳам яхши, ўйланган комбинацияларимизни амалга ошираётгандик. Ўтган 4 кун давомида фақатгина дарвоза ёнида машғулот ўтказдик. Машғулотда барча гол уради. Аммо шуни ўйинга олиб чиқа олмаяпмиз. Менимча бу омадга ҳам боғлиқ.

- Сўнгги лахзаларда қизғанчиқлик қилишаётгандек.
- Ундай бўлмаяпти. Агарда шундай бўлса, мен футболчиларга танбех бераман. Месси ҳам сўнгги ўйинларда кўп алдамоқда, аммо пас ҳам беради. Футболчилар учинчи зонага кирганда яхши ўйин кўрсатишмоқда. Аммо жарима майдончаси ичида пас ўйнаган футболчиларни жуда ёмон кўраман. Зич ҳимоядан ўтиш учун узоқдан зарба ёки индивидуал маҳорат керак бўлади. Бугунги "Локо"нинг ҳимоясидан ўтиш учун эса пас эмас, индивидуал жиҳатдан юқори сифатга эга бўлган футболчилар керак эди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика