RU

Последние новости

14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  0 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8

“Локомотив” ҳимоячиси Буркина Фасо терма жамоасига чақирилди Новости

“Локомотив” ҳимоячиси Буркина Фасо терма жамоасига чақирилди

“Локомотив” жамоаси сафида ишончли ўйин намойиш этиб келаётган Муҳаммад Гнонтча Коне Буркина Фасо терма жамоасидан чақирув олди.

Биласиз, айни пайтда барча қитъаларда Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи давом этмоқда. Жумладан, Африкада ҳам терма жамоалар келаси йили Россия яшил майдонларида ўтказиладиган мундиал йўлланмаси учун баҳс олиб боришмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушган Буркина Фасо терма жамоаси ўз олдига мудиал чипталаридан бирига эга чиқишни мақсад қилган. Ушбу юрт бош жамоаси “Локомотив” сафида Осиё Чемпионлар Лигаси ҳамда Ўзбекистон чемпионати беллашувларида ишончли ўйин кўрсатиб келаётган Муҳаммад Конени навбатдаги учрашувларига таклиф этди.

Аслида Кот-д’Ивуарда таваллуд топган 23 ёшли ҳимоячи айни пайтда Буркина Фасо паспортига ҳам эга. Шу сабабли буркиналиклар устози Конени олдиндаги икки учрашувга чақиришни лозим топди.

Буркина Фасо терма жамоаси мундиал саралашининг D гуруҳида иштирок этмоқда ва 4 очко билан жадвалда биринчи поғонада кетмоқда. Буркиналиклар 2 сентябрь куни Сенегал майдонига сафар уюштиришса, 5 сентябрда ўз уйларида сенегалликларни қабул қилишади. Ушбу учрашувларда Муҳаммад Коне ҳам иштирок этиш учун чақирилди.

Таъкидлаш жоизки, Буркина Фасо ўрин олган гуруҳда яна Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси ҳамда Кабо Верде термалари ҳам бор.

Муҳаммад Конега олдинда турган учрашувларда омад тилаймиз.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика