RU

Последние новости

16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  3 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  6 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4

"Локомотив" футболчиси ОФК нигоҳида Новости

"Локомотив" футболчиси ОФК нигоҳида

ОФК расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари бошланиши олдидан иштирокчи клублар сафига келиб қўшилган энг яхши 10 нафар футболчи ҳақида мақола чоп этди.

Қувонарлиси шундаки, ушбу футболчилар орасида "Локомотив" ярим ҳимоячиси Арслонмурод Аманов ҳам бор. Маълумки, туркманистонлик ярим ҳимоячи ўтган йилни "Бухоро" клубида ўтказди ва мавсум якунлангач эркин агент сифатида "Локомотив" таркибига қўшилди. 

Қуйида ОФК сайти версиясига кўра янги клуб сафида ОЧЛда ўйнайдиган энг яхши 10 нафар футболчини келтириб ўтамиз: 

1. Себастьян Жовинко ("Торонто" - "Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) 

2. Ризо Гучаннажод (АПОЭЛ - "Сидней" ФК, Австралия) 

3. Шоя Накажима ("Портимоненсе" - "Ал Дуҳайл", Қатар) 

4. Леандро Дамиао ("Интернасьонал" - "Кавасаки Фронтале", Япония) 

5. Меҳди Тораби ("Сайпа" - "Персеполис", Эрон) 

6. Маруан Феллайни (МЮ - "Шандонг Луненг", Хитой) 

7. Медҳи Бенатиа ("Ювентус" - "Ал Дуҳайл", Қатар) 

8. Арслонмурод Аманов ("Бухоро" - "Локомотив", Ўзбекистон) 

9. Леандро Веласкес ("Жоҳор Дарул Тазим", Малайзия) 

10. Луонг Хуан Труонг ("Хоанг Ан Гиа" - "Бурирам Юнайтед", Таиланд) 

ОФК сайти Арслонмурод Амановга шундай таъриф берган: "Локомотив" учун бу йил Туркманистон терма жамоаси сардорини ўз сафига қўшиб олиши энг катта трансфер бўлиши мумкин. 28 ёшли футболчи Осиё Кубогида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди ва Япония терма жамоаси дарвозасига жуда чиройли тўп киритди. Аманов бунгача "Олтин Аср" клуби билан 2008, 2009, 2010 йилларда ОФК Президенти Кубогида ва 2017 йил ОФК Кубогида иштирок этган. Мана энди Осиё чемпионлар лигасида ҳам ўзини синаб кўради. 

Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика