"Локомотив" футболчиси: "Дебют қилишни икки йил кутдим"
03 ноя 2018 21:13
Новости
"Локомотив" футболчиси: "Дебют қилишни икки йил кутдим"
"Металлург"га қарши ўйинда "Локомотив" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Иброҳимов жамоадаги дебютини амалга оширганди. 22 ёшли футболчи "Локомотив" матбуот хизматига бу борадаги фикрларини билдириб ўтди.
- Дебют қилишни икки йил кутдим. Менимча биринчи ўйиним ёмон бўлгани йўқ. Албатта, барчада бўлганидек ўйинга тушишдан олдин бироз ҳаяжонландим. Ўша вақтда дуранг қайд этилаётганди. "Локомотив"га ғалаба кераклигини ҳисобга олсак, ўйинга ҳужумкор футболчи майдонга тушса керак деб ўйлагандим. Бош мураббий айнан мени майдонга туширишини эса кутмагандим. Менга имконият бергани учун Андрей Витальевичга миннатдорчилик билдираман.
"Бунёдкор"га қарши ўйин анчагина қизиқарли ва жанговор руҳда ўтади. Ушбу учрашувга тайёргарлик яхши кетмоқда. Барчанинг эътибори яқинлашиб келаётган ўйинга қаратилган. Баҳсда ғалаба қозониб, уч очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Комментарии