RU

Последние новости

18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  14 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  75 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25

“Локомотив” футболчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди ФОТО Новости

“Локомотив” футболчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди ФОТО

Теги :  Локомотив
Хабарингиз бор, 2016 йил юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган. Ушбу давлат дастурига кўра кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан, “Ўзбекистон Темир Йўллари" Акциядорлик Жамияти ва “Локомотив” футбол клуби ҳам бунга ўзининг кичик ҳиссани қўшиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Кеча “Локомотив” футбол клуби ташаббуси билан пойтахтимиздаги 23-меҳрибонлик уйида учрашув ташкил қилинди. Унга “Темирйўлчилар” жамоаси раҳбарияти ва футболчилари ташриф буюришди. Учрашув аввалида “Локомотив” жамоаси сардори Темур Кападзе сўзга чиқиб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига клуб ва футболчилар ҳақида маълумот берди. Сўнг болажонлар ўзлари севган футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Суҳбат давомида Ислом Тўхтаҳўжаев, Сервер Жепаров ҳамда Игнатий Нестеров каби ўйинчилар катта футболга қай тариқа кириб келганликлари, муҳим учрашув ва мусобақалар олдидан қандай тайёргарлик олиб боришлари ҳамда ёш болаларнинг ўзлари каби машҳур спортчи бўлиб етишиш учун нималар қилишлари лозимлиги ҳақида гапириб ўтишди.

Учрашув сўнггида “Локомотив” аъзолари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига турли хил совға-салом ва спорт анжомларини тақдим қилишди. Шунингдек, ширингина болажонлар ўзлари ҳавас қиладиган футболчилар билан эсдалик учун суратга тушиш имконига эга бўлишди. Меҳрибонлик уйи раҳбарияти ва тарбияланувчилари “Ўзбекистон Темир Йўллари” Акционерлик компанияси ҳамда “Локомотив” футбол клубига омад тиладилар. Ушбу ташриф сабабчиларидан бири меҳрибонлик уйи жисмоний тайёргарлик бўйича инструктори Жамшид Асадов бўлди.

Биласиз, ўзбек халқи азалдан болажон халқ. Бизнинг келажагимиз бўлмиш болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизнинг энг ажойиб фазилатларидан бири. “Локомотив” футбол клуби бу каби тадбир ва учрашувлар ташкил этишда давом этади. Зеро, бундай тадбирлардан мақсад фарзандларимизнинг келажакда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган, байроғини ҳалқаро майдонларда юқорига кўтарадиган инсонлар бўлиб етишишида оз бўлса ҳам улуш қўшишдир.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика