RU

Последние новости

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  39 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

"Локомотив" дуранг ўйнади Новости

"Локомотив" дуранг ўйнади

Дубайдаги учинчи ўртоқлик ўйинида Хитойнинг “Тяньцзинь Теда” клуби билан муроса кўчаси танланди – 1:1.

Бунга қадар “Ал-Урооба” ҳамда “Ханжоу Гринтаун” клублари йирик ҳисобларда мағлуб этилганди.

Бошланғич таркиб аввалги беллашувдагидан кескин фарқ қилди. Игнатий Нестеровни инобатга олмаганда, майдондаги футболчиларнинг барчаси алмаштирилди. Фақатгина 60-дақиқага келиб мураббийлар штаби бирданига 7 та ўзгаришни амалга оширишди. Бунда табиийки, ўйин услуби ҳам кескин ўзгарди. Энди “Локомотив” аъзолари бошқа тактикада ҳаракат қила бошлашди.

Ўйинда ҳисоб 15-дақиқага келиб Марат Бикмаев томонидан очилди. Чин ўлкаси вакиллари ўз жарима майдончалари ичида ҳужумчини қўполлик билан тўхтатиб қолишди ва пенальтини ҳам жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Беллашув якунига 15 дақиқа қолганида эса хитойликлар орадаги фарқни йўққа чиқаришди.

Мазкур беллашувда кичик жароҳатлари сабаб Неманья Яничи”ч ҳамда Кахи Махарадзе, шунингдек, бирозгина бетоблиги учун Ислом Тўхтахўжаев иштирок этишмади. Кейинги ўйин Нестеровсиз ўтишини инобатга олган мураббийлар қолган икки посбон – Маъмур Икромов ва Сарвар Каримовни асрашни маъқул кўришди. Навбатдаги ўйин 14 февраль куни Хитой Супер лигасининг бошқа бир вакили “Чанчунь Ятай”га қарши бўлиб ўтади. Сервер Жепаров, Марат Бикмаев, Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Игнатий Нестеров каби футболчилар эртага терма жамоа йиғинига қўшилишини инобатга олсак, улар Анзур Исмоилов ҳаракат қиладиган Хитой клубига қарши ўйнай олишмайди.

ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – ТЯНЬЦЗИНЬ ТЕДА (Хитой) 1:1
Голлар: Марат Бикмаев, 15-пен (1:0). Тяньцзин, 75 (1:1).
“Локомотив”: Игнатий Нестеров — Салим Мустафоев (Олег Зотеев, 60), Сергей Прохоров, Хуршид Мухторов, Жасур Ҳасанов_16 (Икром Алибоев, 60) — Шерзод Файзиев (Санжар Шоаҳмедов, 60), Қувондиқ Рўзиев (Тимур Кападзе, 60), Садриддин Абдуллаев (Сервер Жепаров, 60) — Жасур Ҳасанов, Дониёр Усмонов (Сардор Мирзаев, 60), Марат Бикмаев (Темурхўжа Абдуҳолиқов, 60).

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика