RU

Последние новости

14:26"Нефтчи" бош директори 2025 йилда ҳам клубда ишлайди   0 14:10Расман: Омар Мармуш – "Манчестер Сити" футболчиси!  7 13:50Рональд Араухо "Барселона" билан яна 6 йилга шартнома имзолайди  6 13:21Винисиус "Реал" сафида 100 талик довондан ўтди  5 13:03Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"  37 12:41Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"  3 12:23U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Хитой, Таиланд билан бир гуруҳдан жой олди  8 11:22Постекоглу: "Биз жароҳат туфайли ҳаттоки таржимонимни ҳам йўқотдик"  2 11:09Бизга "Юлдузлар фабрикаси" ярашади  15 10:26"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади  1 09:35"Ал Аҳли" Винисиус Жуниор учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр  13 09:05“Машъал” жамоасининг украиналик ёрдамчи мураббийи Микола Тишченко клубни тарк этди  0 08:40Про-лига дебютанти ўз етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:15"Бунёдкор"дан кетган дарвозабон фаолиятини Осиёда давом эттиради   2

"Локомотив": Дубайдаги иккита рақиб номи маълум бўлди Новости

"Локомотив": Дубайдаги иккита рақиб номи маълум бўлди

Теги :  Локомотив
Бугун тонгда Дубайга жўнаб кетган “Локомотив” 12 ва 14 февраль кунлари Хитой Супер лигаси клубларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадиган бўлди.

12 февраль кунги рақиб ўз миллий чемпионатини 13-ўринда якунлаган “Тяньцзинь Теда” клуби бўлади. Голландиялик мутахассис Ари Хаан бошқариб борадиган бу клуб сафида бир қатор машҳур футболчилар тўп суришади. Португалиянинг “Спортинг” жамоасида уч йил ўйнаган ва кейинчалик Хитойга ташриф буюрган колумбиялик Фреди Монтеро Муньоз, Бразилиянинг бир қатор машҳур клубларида ҳаракат қилган футболчилар — аргентиналик Эрнан Баркос, бразилиялик Вагнер Дос Сантос ҳамда Лукас Фонсека, Эрон миллий терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши таниш бўлган Муртазо Пурлиганжи, австралиялик Александар Йованович шулар жумласидандир.

14 февраль куни Хитой Супер лигасининг сўнгги мавсумини 10-пағонада тамомлаган “Чанчунь Ятай” билан ўйин ташкил этилади. Бу жамоа Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Анзур Исмоилов орқали футбол мухлисларимизга яхши таниш. Ажаб эмас, у “Локомотив”га қарши ўйинда ҳаракат қилса. Қизиқ томони шундаки, 14 февраль куни “темилйўлчлар”нинг терма жамоага аъзо футболчилари Ливан билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушишлари мумкин. Шу боисдан мураббийлар штаби катта эҳтимол билан олти нафар футболчини “Чанчунь Ятай”га қарши ўйната олишмайди.

Хитойнинг бу клубида Анзур Исмоиловдан ташқари яна уч нафар ҳорижий футболчи тўп суради ва уларнинг барчаси олдинги чизиқда ҳаракат қилади. Тайпейлик Ю Тинг Ко, нигерлик Мусса Маазу ҳамда боливиялик Марсело Морено шулар жумласидан. Нигерлик ҳужумчи ўз вақтида Москванинг “ЦСКА”, Франциянинг “Монако”, “Бордо”, Португалиянинг “Маритимо” клублари шарафини ҳимоя қилган бўлса, боливиялик Марсело Морено “Шахтёр”, “Вердер”, “Уиган” каби жамоалардаги ўйинлари орқали таниш.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги биринчи йиғин доирасида “Локомотив” Хитой Супер лигасининг бешинчи жамоаси “Ҳенан Жианье” билан майдонга тушган ва беллашувда ҳисоб очилмаганди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика