RU

Последние новости

16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  0 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  3 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  15 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  0 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  3 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  7 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  18 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3

“Локомотив” Дубайда. Кўрфаз бўйида машғулот ФОТО Новости

“Локомотив” Дубайда. Кўрфаз бўйида машғулот ФОТО

Теги :  Локомотив
Дубай аэропортидан таҳминан ярим соатлик масофада жойлашган “Kempinski hotel”да “Локомотив” футболчилари бугун ўзларининг учинчи кунларини ўтказишди.

Таассуротлар анча яхши. Шаҳар марказидан бироз четроқ бўлган Ажмандаги бу мўжаз меҳмонхона осудаликни севувчи сайёҳлар учун айни муддао.

Ташрифнинг биринчи куниданоқ машғулотга киришган жамоа аъзолари, бугун кечки йиғинни Форз Кўрфази қирғоқларида олиб боришди. Бундан кўзланган асосий мақсад эртага бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига тайёргарлик кўришдир. Хабар қилинганидек, 5 февраль куни “темирйўлчилар” маҳаллий “Ал-Урооба” клуби футболчиларини имтихондан ўтказишади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:15 га тайин қилинган.

Андрей Микляев ҳамда Мирко Еличич футболчилар билан икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Биринчи йиғиндан фарқли ўлароқ, йигитлар тайёргарликни стадионнинг ўзида давом эттиришяпти. Улар жисмоний тайёргарликни аввалгисидан анчагина яхшилаб олганликлари туфайли, эндиликда тўп билан ишлаш, жамоа ўйин услубини шакллантириш, турли ҳил тактик схемалар устида ишлаш асосий планга чиққан. Шунингдек, кечки овқатдан сўнг йигитлар назарий машғулотлар учун тўпланишади.

Қуйида соҳилбўйи машғулотларидан олинган фотосуратларни тақдим этамиз. Уларда сиз футболчиларнинг бугунги ҳолатини қисман бўлсада ҳис қилишингиз мумкин. Эртага 18:00 дан бошлаб эса твиттердаги расмий саҳифамиз – @LokomotivUzb’да “Ал-Урооба” билан ўйин тафсилотларини ёзиб боришга ҳаракат қиламиз. Бизни кузатиб боринг.


4\

5

 6

 8

 9

 12

 7

 11\

13

 1

 10


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика