RU

Последние новости

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

“Локомотив” Дубайда. Иккинчи кун. Тикланиш Новости

“Локомотив” Дубайда. Иккинчи кун. Тикланиш

Теги :  Локомотив
Январнинг ўнинчи кунидан бошлаб “Локомотив” футболчилари янги мавсумга тайёргарликка зўр беришди.
Қишки йиғинда олинадиган жисмоний зўриқишлар йил давомида формани юқори нотада ушлаб туриш учун хизмат қилади ва буни профессионал футболчиларнинг барчаси яхши тушунишади.

Теория 2

Шундан келиб чиққан ҳолда клуб аъзолари кучайтирилган машғулотларда яхши кайфият билан иштирок этишмоқда. Янги йилдан сўнг Тошкентда тўпланган футболчилар танаффусдан кейинги тикланиш машқларини бажариш билан чекланишганди. Дубайда эса энди улар жисмоний тайёргарлик устида тинимсиз иш олиб боришади.

Теория

Бугун – 10 январь кунини Мирко Йеличич соат 10:00 да ўтказган назарий машғулоти билан бошлади ва унда барча футболчилар иштирок этишди. Шогирдлари зерикиб қолмаслигини истаган мутахассис теорияни узоқ чўзиб ўтирмади. Маҳаллий вақт билан 11:00 да эса таркиб ўзи истиқомат қилаётган “JA Jebel Ali Beach Hotel”дан узоқ бўлмаган машғулот майдонида саф тортиб турганди. Стадионда аввалига тикланиш машқлари бажарилган бўлса, босқичма-босқич Йеличич зўриқишни ошириб борди ҳамда жисмоний тайёргарликка ўрин берди.

Машғулот 3

Машғулотдан кейин одатга кўра илиқ душ, тушлик ва тушки уйқу. Соат 17:00 дан бошлаб иккинчи машғулот яна ўша майдонда бошланди. Бу биринчисидан буткул фарқ қилгани билан, асосий мақсад барибир ўша-ўша – жисмоний тайёргарликни маромига етказиш учун меҳнат қилиш. 1 соатдан ошиқроқ давом этган машғулотдан кейин жамоа енгил тин олди. Илиқ душдан кейин футболчилар кечки овқатга ўтиришди. Соат 20:30 да эса теориянинг иккинчи қисми давом эттирилди. Кун давомидаги меҳнат етарли даражада бўлгани сабабли, назарий машғулот узоқ чўзилмади.

Машғулот

“Локомотив” ўзинининг биринчи ўртоқлик учрашувини 15 январь куни Саудия Арабистони етакчиси “Ал-Аҳли”га қарши ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Жума куни бўлиб ўтадиган йилдаги биринчи ўйинга қадар футболчилар ўз формаларини анча тиклаб олишади.

Машғулот 2

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика