RU

Последние новости

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  87 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

"Локомотив": Болалар футболи доимий эътиборда Новости

"Локомотив": Болалар футболи доимий эътиборда

Профессионализм сари ишонч билан одимлаётган «Локомотив» футбол клубида болалар ва ўсмирлар футболига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
2011 йилда қайта ташкил этилган «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ўтган давр ичида сезиларли ютуқларга эришди. Бир қатор иқтидорли ёшларимиз турли ёшдаги мамлакат терма жамоаси сафидан ўрин олиб улгуришди. Бунга ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпионлигини қўлга киритган Сарвар Каримов, ёшлар ўртасида Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчилари Бобурбек Йўлдошев, Сардор Рахмонов (у «Машъал» академиясида камол топган бўлса-да, ҳозир «Локомотив» ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда), Баҳодир Мирсоатовларни мисол келтириш мумкин. Жамоамиз мураббийлар штаби бу футболчиларга «Локомотив»нинг умиди сифатида қарашмоқда. Шунингдек, яна бир қатор ёшлар ўсмирлар терма жамоаларига номзодлар қаторида тилга олинмоқда.

Болалар ва ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ўтказилаётган Тошкент шаҳар биринчилигининг жорий йилги мусобақаларида ёш темирйўлчилар 6 ёш тоифасида иштирок этишяпти. 1996-97, 1998, 1999, 2000, 2001, 2002 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол жамоаси шаҳар биринчилигида муносиб тўп суришга ҳаракат қилмоқда. Шуни таъкидлаш керак, барча ёш тоифаларида «Локомотив» болалар ва ўсмирлар мактаби тарбияланувчиларига ўз даврининг номдор футболчилари мураббийлик қилиб келишмоқда. Жумладан, 1996-97 йилларда туғилган ёшларга ўз вақтида «Дўстлик» ва «Самарқанд-Динамо» сингари жамоаларда тўп сурган Сергей Лошак футбол сирларини ўргатиб келаётган бўлса, 1998 йилда туғилган болаларга машҳур ҳимоячи Юрий Винтовкин устозлик қилиб келади. 1999 йилда туғилган ўсмирлар эса Даврон Досумов ҳамда собиқ «Пахтакор»чи Низом Нортожиевлардан футбол сирларини ўзлаштиришяпти. Қолган учта ёш тоифасига моҳир ярим ҳимоячи Алишер Бозоров мураббий саналади.

Жорий йилги Тошкент шаҳар биринчилигида «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари билан бир гуруҳдан «Бунёдкор-Академия», «Спартак-2», РКОР (Республика Олимпия заҳиралари коллежи), «Олмазор», «Юзработ», «Истиқлол-2», «Олимпик», «Сергели», «Чилонзор», «Тошкент City», 1-сон Тошкент шаҳар футбол мактаб интернати, 22-сон ОЗБЎСМ, 24-сон БЎСМ, 26-сон БЎСМ ҳамда ТАПОиЧ жамоаларининг ёш футболчилари ўрин олишган. 1-босқич ўйинларидан кейин «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жамоаси умумий ҳисобда кучли бешликдан жой олиб туришибди. Бу эса ёш темирйўлчиларга ҳозир эгаллаб турган ўрнини сақлаб қоладиган бўлса кейинги босқичда нариги гуруҳда дастлабки 5 ўринни эгаллаган жамоаларга қарши баҳс олиб бориш имконини беради. Айни пайтда ёш футболчилар ёзги таътилга чиқишган. 2-босқич ўйинлари эса август ойининг иккинчи ярмида бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика