RU

Последние новости

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  4 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  4 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

"Локомотив": Анталиядаги мусобақа якунлари Новости

"Локомотив": Анталиядаги мусобақа якунлари

Теги :  "Локомотив"
Ўтган ҳафта давомида "Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари Туркиянинг Анталия шаҳридаги "Hane Cup" мусобақасида қатнашишди.

Қайд этиш керак, 2004-2011 йилларда туғилган футболчилар ўз ёш тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. "Локомотив" эса ушбу мусобақага 2006, 2007 ва 2009 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат гуруҳлари билан ташриф буюрди.

Суннат Рўзиев бошчилигидаги 2006 йилги гуруҳимиз 6 ўйинда 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган ҳолда ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади:

"Локомотив-2006" - "Сочи" (Россия) 3:2

"Локомотив-2006" - "Манавгат Беледиеспор" (Туркия) 2:0

"Локомотив-2006" - "Локомотив Перово" (Россия) 1:1

"Локомотив-2006" - "Алтин Тач" (Туркманистон) 3:1

"Локомотив-2006" - "Локомотив Москва" (Россия) 0:3

"Локомотив-2006" - "Ал Бирех" (Фаластин) 4:0

Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Элнур Абдураимов ўз гуруҳининг энг яхши футболчисига айланди.

Суннат Абдурасулов мураббийлигидаги 2007 йилда туғилган футболчиларимиз ҳам 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этиб, иккинчи поғонада қайд этилишди.

"Локомотив-2007" - "Антальяспор" (Туркия) 2:3

"Локомотив-2007" - "Манавгат Беледиеспор" (Туркия) 2:0

"Локомотив-2007" - ЖФЛ (Қўқон) 2:0

"Локомотив-2007" - "Манавгат Кардаланспор" (Туркия) 3:0

Жамоа ҳужумчиси Шохрух Худойберганов ўз гуруҳидаги энг яхши футболчиси бўлди.

Шавкат Аҳмеджанов мураббийлик қилаётган 2009 йилги гуруҳимиз эса 2 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этди ва гуруҳда 4-ўринни эгаллади.

"Локомотив-2009" - "Локомотив Москва" (Россия) 0:2

"Локомотив-2009" - "Бешиктош" (Туркия) 4:4

"Локомотив-2009" - "Смарт" (Тошкент) 2:5

"Локомотив-2009" - "Манавгат Кардаланспор" (Туркия) 3:0

"Локомотив-2009" - "Антальяспор" (Туркия) 0:1

"Локомотив-2009" - "Алтин Тач" (Туркманистон) 6:0

Жамоа форварди Шахзод Равшанбеков ўз гуруҳининг энг яхши футболчисига айланди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика