RU

Последние новости

16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  0 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  126 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  16 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3

“Локомотив” – “Ал-Таавон”. Ўйинни қатарлик ҳакамлар бошқаришади Новости

“Локомотив” – “Ал-Таавон”. Ўйинни қатарлик ҳакамлар бошқаришади

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “А” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал-Таавон” (Саудия Арабистони) беллашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди.

Учрашув бош ҳаками этиб қатарлик Абдулраҳмон Иброҳим ал-Жассим тайинланди. Қанотларда унинг ҳамюртлари Толиб Салим ал-Марри ва Сауд Аҳмад ал-Мақалеҳ ишлайди. Тўртинчи ҳакам вазифасини ҳам қатарлик рефери — Сауд Али ал-Абда бажаради.

Филиппин вакили Ричард Дель Фонсо Жосон ўйин комиссари бўлиб ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси – Али Ҳамад Мадҳад Саиф ал-Бедвави (БАА).

“Локомотив” ва “Ал-Таавон” ўртасидаги учрашув 25 апрель, сешанба куни ТТЗ мавзесида жойлашган “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 4-туридан кейин “Локомотив” 4 очко жамғарган ҳолда сўнгги, 4-поғонада бормоқда. “Ал-Таавон” ҳисобида ҳам 4 очко мавжуд, аммо жамоа “Локомотив”ни мағлуб этгани учун ўзаро ўйинлар ҳисобида 3-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика