RU

Последние новости

20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  0 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:52"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  33 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  4 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4 15:38Роналду – энг яхши!  27

"Локомотив" - "Ал Садд". Бош ҳакам ҳақида Новости

"Локомотив" - "Ал Садд". Бош ҳакам ҳақида

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Садд" учрашувини кореялик Ким Донг Жин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
1973 йилда туғилган Ким Донг Жин жамоаларимиз иштирокидаги 10та ўйинда ишлаган. 6тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, бир учрашувда дуранг қайд этилган ва бир марта мағлуб бўлишган.

Ким Донг Жин бошқарган ўйинларни эслаб ўтамиз: ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Сингапурга қарши Тошкентдаги ўйинда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 2012 йилги Олимпиада саралашида Тошкентда Ироқ олимпиячилари 2:0 ҳисобида таслим қилинган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлган ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Чорак финалда "Ал Иттиҳод"га имконият бой берилган - 0:4.

ОЧЛ-2008 гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Сурияда "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида зафар қучган. 2009 йилги ОЧЛда "Бунёдкор" 1/8 финалда "Персеполис"ни Эронда 1:0 ҳисобида таслим қилган. Кейинги йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган. Ниҳоят ўтган йил "Бунёдкор" Саудия Арабистонида "Ал Фатҳ" билан дуранг ўйнаган - 0:0. Шу йил ОЧЛ 3-турида “Бунёдкор” Эроннинг “Персеполис” клубини қабул қилди. Ўша ўйинда форслар 1:0 ҳисобида муваффақият қозонишди.

Айнан шу ҳакам 2011 йилги ОФК кубоги финалида ишлаган. Қаршида ўтган баҳсда "Насаф" "Қувайт СК"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгани барчанинг ёдида.

ОЧЛ. 4-тур. "C" гуруҳи
“ЛОКОМОТИВ” – “АЛ САДД”
8 апрель 2015. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Қанот ҳаками 1: Чой Мин Бёнг  (Ж.Корея)
Қанот ҳаками 2: Банг Ги Ёл (Ж.Корея)
Захира ҳаками: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)
Ҳакамлар эксперти: Абдулраҳмон Ал Зайед (С.Арабистони)
Учрашув комиссари: Др. Ту Ксилианг (Хитой)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика