RU

Последние новости

12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  9 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  35

«Локо-Жуниор» мактаби ўз фаолиятини бошлади Новости

«Локо-Жуниор» мактаби ўз фаолиятини бошлади

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2016 йилнинг “Соғлом она – соғлом бола” йили деб эълон қилиниши “Локомотив” футбол клуби томонидан катта қувонч билан кутиб олинди.

“Ўзбекистон Темир йўллари” акционерлик жамияти ҳамда “Локомотив” футбол клуби раҳбарияти келажагимиз бўлган ёшларни ҳар томонлама етук, соғлом бўлиб етишишлари учун Ўрта Осиёда биринчи бўлиб 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун “Локо-Жуниор” мактабини очиш учун танлов эълон қилган эди.

Ҳар жабҳада биринчи бўлишга, ўзбек футболининг хақиқий “локомотиви – бошловчиси” бўлишга ҳаракат қилаётган “Локомотив” ўзбек футболи ихлосмандларига ажойиб совға тайёрлади.



1 майгача белгиланган танловнинг дастлабки кунлариданоқ ота-оналар қизиқиш билдириб ўз фарзандларини ушбу мактабга олиб келишди. Танлов якунлаган бўлса-да, ота-оналар фарзандларини клубимизга олиш келишяпти. Шу сабабли “Локомотив” ПФК раҳбарияти май ойи сўнггида яна бир марта танлов эълон қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбек футбол мухлисларига маълумки “темирйўлчилар” Англиянинг “Флитфуд Таун”, Эроннинг “Сепахон” клублари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Ушбу меморандумга асосан мураббийлар ўзаро тажриба алмашиш, футбол дарсликларини икки томонга тақдим этиши белгиланган.



Ҳали мактабга ҳам чиқишга улгармаган ёш болалар учун хорижлик мутахассислар кўмагида Голландия футбол мактаблари схемаси асосида машғулотлар белгиланди.

“Локомотив” футбол мактаби 3 ёшдан бошлаб болаларни ўз мактабига қабул қилади. Бу болалар барча футбол сирларини бизнинг “Локо-Жуниор” мактабида ўрганишади ва бошқа болаларга қараганда тезроқ клубимиз асосий таркибига қўшилишади.



Бугун “Локо-Жуниор” мактаби расман ўз фаолиятини бошлади. Дастлабки машғулотлар расмий тус олди ва барча болакайлар бугунги машғулотда биргаликда иштирок этдилар. Эртадан бошлаб 3 ва 4 ёшли болалар бир гурухда, 5 ва 6 ёшли болалар алоҳида гуруҳда машғулотларни давом эттиришади.

Ҳозирча болалар ҳафтанинг дам олиш кунлари – шанба ва якшанба кунлари машғулотларда қатнашмоқда. Кейинчалик машғулот ҳафтасига 3 мартадан давом эттирилади.

Президентимиз томонидан фарзандларимизни тўғри йўлдан соғлом, баркамол ва ақлли бўлиб етишишига барча шароит яратиб бериляпти. Келажакда шу болалар нафакат “Локомотив”, балки Ўзбекистон терма жамоаси шарафини халқаро майдонларда ҳам муносиб ҳимоя килишади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика