Локателлининг соғлиғида муаммо юзага келди
16 дек 2021 19:39
Новости
Локателлининг соғлиғида муаммо юзага келди
"Ювентус" хавбеки Мануэль Локателли жамоанинг кечаги машғулотларини ўтказиб юборди.
Сабаби унинг соғлиғида муаммолар кузатилди. "Football Italia" хабарига кўра, 23 ёшли италиялик гастроэнтеритнинг енгил шакли билан касалланган.
Ярим ҳимоячи қачон "Ювентус"нинг умумий гуруҳига қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумот йўқ.
Локателли Италия чемпионатининг жорий мавсумида 17 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Комментарии