"Ливерпуль"нинг янги ўйинчиси коронавирусга чалинди
05 сен 2020 10:10
Новости
"Ливерпуль"нинг янги ўйинчиси коронавирусга чалинди
"Ливерпуль" ва Греция терма жамоаси ҳимоячиси Константинос Цимикас коронавирус инфекциясини юқтириб олди.
Цимикаснинг COVID-19 учун топширган тести мусбат натижа берди. Ҳимоячи тез орада Миллатлар Лигаси доирасидаги Косовога қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Греция терма жамоаси ихтиёрини тарк этади.
Цимикас "Олимпиакос" тарбияланувчиси ҳисобланади. У якунланган мавсум Греция чемпионати доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.
Футболчи 10 август куни "Ливерпуль" билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Грек мерсисайдликлар таркибида 21-рақам остида тўп тепади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии