"Ливерпуль" ва "Бавария" "Зальцбург" форвардига даъвогарлик қилмоқда
04 окт 2021 21:37
Новости
"Ливерпуль" ва "Бавария" "Зальцбург" форвардига даъвогарлик қилмоқда
"Зальцбург"ҳужумчиси Карим Адейеми фаолиятини Европанинг топ-клубида давом эттириши мумкин.
19 ёшли немис футболчиси "Ливерпуль" ва "Бавария" қизиқишлари доирасида. Маълум қилинишича, ҳар иккала клуб ҳам қишки трансфер ойнасидаёқ форвард трансферини амалга ошириши мумкин.

"Зальцбург" ўз етакчиларидан бирини қўйиб юборишга тайёр, бироқ айни пайтда футболчи учун камида 20 миллион евро ишлаб олмоқчи. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Жорий мавсумда Адейеми барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии