"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси фаолиятини тугатди
26 дек 2023 17:22
Новости
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси фаолиятини тугатди
Эмилиано Инсуа сўнгги икки мавсум Аргентинанинг "Раcинг" жамоасида ўйнади.
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Эмилиано Инсуа фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Январь ойида 35 ёшга тўладиган Инсуа сўнгги икки мавсумни Аргентинанинг "Раcинг" жамоасида ўтказди. У ушбу мавсум 19 та ўйинда 1 та голга ассистентлик қилди, ўтган мавсумда эса Аргентина Профессионал Лигаси Чемпионлар кубогини қўлга киритди.
Эмилиано Инсуа 2007 йилдан 2011 йилгача "Ливерпул"да ўйнаган. Аргентиналик футболчи Испаниянинг "Атлетико" жамоасида ҳам тўп тепган ва 2013/14 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финалчисига айланган ва Ла Лигада ғолиб чиққан.
Комментарии