RU

Последние новости

02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1

"Ливерпуль" Маунтни таркибига қўшишга тайёр Новости

"Ливерпуль" Маунтни таркибига қўшишга тайёр

Мерсисайд клуби "Челси" футболчиси Мейсон Маунтнинг шартнома ҳолатини кузатиб бормоқда.

24 ёшли англиялик футболчи ёзда "Челси" билан шартномасининг охирги йилига киради. Юрген Клопп агар "Стэмфорд Бриж" эгалари Маунтни янги битимга кўндира олмаса, ҳаракатни бошлашга ҳозир. 

"Челси" клуб академияси тарбияланувчиси билан хайрлашишни истамайди. Сўнгги пайтларда унинг формасида пасайиш кузатилган бўлса-да, жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида қолмоқда. Маунт ҳозирда "Челси"да энг кам маош олувчилар қаторида. Шу боис, футболчи клуб уни қадрлашини хоҳлайди. 

Туриннинг "Ювентус"и ҳам футболчининг хизматларидан фойдаланишни истайди. Англия чемпионатидаги асосий рақиблардан бири футболчисига кўз тикаётганини кўргач, ғарбий Лондон клуби Маунт билан янги шартнома имзолаш борасида ишга киришиши тайин.

Мейсон Маунт ушбу мавсум барча мусобақаларда 25 та ўйинда ҳаракатланди ва 3 та гол уриб, жамоадошларининг 6 та голига ҳаммуаллифлик қилди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика