"Ливерпуль" Маунтни сотиб олмоқчи
18 фев 2023 18:47
Новости
"Ливерпуль" Маунтни сотиб олмоқчи
Инглиз клуби "Челси" футболчиси Мэйсон Маунт клуби билан келиша олмаётганидан фойдаланиб қолмоқчи.
Лондон клуби ва Маунт ўртасидаги шартнома борасида келишилмовчилик юзага келган. Ярим ҳимоячи ўз хоҳиш-истакларининг "Челси" билан битимга мос келмаётганидан норози. Шу туфайли 24 ёшли футболчи ғарбий Лондонни Мерсисайдга алмаштириши мумкин.
Маълум қилинишича, Маунт ўзининг айни пайтдаги ҳафталик даромади 80 минг фунтнинг уч баравар оширилишини истайди. Ҳозир "Стэмфорд Бриж" эгалари бунга тайёр эмас. Бу "Ливерпул"нинг Англия терма жамоаси аъзосини қўлга киритиш учун ҳаракатга тушишига сабаб бўлди. "Қизиллар" устози Юрген Клопп узоқ вақтдан буён Мэйсон Маунтнинг мухлиси бўлиб келган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии