"Ливерпуль" – клублар ўртасида жаҳон чемпионига айланган 2-инглиз клуби
22 дек 2019 02:16
Новости
"Ливерпуль" – клублар ўртасида жаҳон чемпионига айланган 2-инглиз клуби
Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" клублар ўртасидаги ЖЧ финалида Бразилиянинг "Фламенго" клубини мағлуб этди.
Бу инглизларнинг мазкур мусобақадаги иккинчи йирик ғалабаси ҳисобланади. Бунга қадар кубокни "Манчестер Юнайтед" клуби 2008 йилда қўлга киритганди. Мусобақанинг 2012 йилги финалида эса "Челси" Бразилиянинг "Коринтианс" клубига ютқазиб қўйганди (0:1).
"Ливерпуль" ҳам турнирнинг 2005 йилги финалида "Сан-Паулу"(0:1) жамоасига имкониятни бой берган эди.
Маълумот учун, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини 12 марта Европа, 4 марта Жанубий Америка клублари қўлга киритган. Осиё, Океания ва Африка жамоалари ҳисобидаги кубоклар сони – 0.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии