RU

Последние новости

10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  1 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  2 09:47Мўжиза рўй бермади – аммо, ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  7 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  2 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  16 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  14 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  13 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  21 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6

"Ливерпуль" чуқурроқ чўкмоқда: "Арсенал"га ютқазди ва ўзи 9:0 ҳисобида тор-мор этган "Борнмут"дан ҳам пастда Новости

"Ливерпуль" чуқурроқ чўкмоқда: "Арсенал"га ютқазди ва ўзи 9:0 ҳисобида тор-мор этган "Борнмут"дан ҳам пастда

"Арсенал" эса ажойиб!

"Арсенал" ва "Ливерпуль" бир неча йиллардан бери илк бор қарама-қарши статусда учрашишди: лондонликлар АПЛ етакчиси сифатида, мерсисайдликлар эса мавсум бошини муваффақиятсиз ўтказишди ва жадвал ўртасида юришибди.


• "Арсенал" илк дақиқадаёқ гол урди – Эдегор Сакадан келган тўпни Мартинеллига йўналтирди ва у тўпни дарвоза тўрига киритди. "Канонирлар" олдинга ўтган ҳолда, биринчи таймга қўшиб берилган бешинчи дақиқада (олти дақиқадан) яна гол уришди, шундай экан улар ўйиннинг биринчи қисмини голлар билан ёпишди.



• Уларнинг орасида Дарвин Нуньес тўп киритди. Уругвайлик мавсум бошида энг яхши тўпурарлик учун Эрлинг Холанд билан курашиши тахмин қилинганди, аммо у августдан бери гол урмади ва қайсидир пайт умуман захира ўйинчисига айланиб қолди.


• "Арсенал" иккинчи таймда ҳам ўткирроқ эди – хавфлироқ ҳужумлар қилди, ҳа, зарбалар статистикаси ҳам бундан далолат беради: "Арсенал"нинг 11та уринишидан 10таси жарима майдончасидан бўлди, уларнинг деярли барчаси аниқ зарбалар. "Ливерпуль"нинг зарбалари эса икки карра кам, аниқлари эса атиги иккита.


• Букайо Сака дубль қайд этди – ёш ўйинчи Премьер-лигада 20та гол урди. Бунга қадар бу муваффақиятга ундан тезроқ "Арсенал" таркибида фақатгина Николя Анелька (20 ёш ва 41 кун, Сака – 21 ёш ва 34 кун) қилган.



• "Ливерпуль" – "Арсенал" учун жуда ноқулай рақиб. Лондонликлар бунга қадар "Ливерпуль"ни асосий вақтда 8та ўйинда юта олишмаган (пенальтилар орқали иккита ғалаба бўлган). Асосий вақтдаги сўнгги ғалаба 2020 йилнинг июлида (2:1) содир бўлган эди.

 

• "Арсенал" "Ман Сити"дан жадвалда олдинда бормоқда ва ҳозирча етакчилик қилмоқда – Артета йигитлари тўққизта ўйинда 24 очко жамғаришди, Пеп Гвардиола жамоасида эса битта очко кам. Лондонликлар чемпионатдаги дастлабки тўққизта ўйиндан саккизтасини тўртинчи бор ютишди (2007/08, 2004/05 ва 1947/48). "Арсенал" 9+ ўтказилган ўйинлардан сўнг 2016 йилнинг 10 декабридан бери илк бор жадвалда етакчилик қилмоқда (ўшанда 15-тур эди).


• "Ливерпуль"да эса барчаси ёмон. саккизта ўйинда 10 очко. Бу АПЛда сўнгги 10 йилда ушбу босқичдаги энг ёмон натижа – "Ливерпуль" ўшанда саккизта ўйинда 9 очко олган ва якунда еттинчи бўлганди.



Мерсисайдликлар саккизта ўйинда атиги икки бор ютишди, сўнгги учта ўйин ғалабасиз. "Ливерпуль"дан ҳатто яқинда Клопп жамоасидан 0:9ни қабул қилиб олган "Борнмут" (+2 очко) ҳам юқорида.


Бу клубнинг барча муаммолари эмас: жароҳат олган ўйинчиларнинг узун рўйхатини Луис Диас ва Трент Александер-Арнольд тўлдиришди. Колумбиялик 42-дақиқада майдонни тарк этди, англиялик эса танаффусдан сўнг қайтмади. Клопп ўйиндан сўнг Диасда "тиззаси билан нимадир яхши эмас"лигини, Трентда эса тўпиқ жароҳати эканлигини айтди.


"Ливерпуль"ни олдинда "Энфилд"да "Ман Сити" билан кутиб турибди. Клопп учун бундан ҳам ноқулайроқ вазиятни ўйлаш қийинроқдек.


ВИДЕО  АПЛ. "Арсенал" - "Ливерпуль" 3:2


"Арсенал" – "Ливерпуль" 3:2 (2:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 1 Мартинелли, 1:1 – 34 Нуньес, 2:1 – 45 Сака, 2:2 – 53 Фирмино, 3:2 – 76, пенальти Сака.

"Арсенал": Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Томиясу, Джака, Парти, Эдегор (Тирни, 82), Сака (Фабиу Виейра, 90), Габриэл Жезус (Нкетиа, 90), Мартинелли.

"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 46), Матип (Конате, 69), ван Дейк, Цимикас, Хендерсон, Тиаго Алькантара, Салах (Фабиньо, 69), Диогу Жота (Эллиотт, 81), Диас (Фирмино, 42), Нуньес.

Огоҳлантиришлар: Диас (6), Эдегор (45), Гомес (71).

Арсенал

Габриэль Мартинелли - 1', Букайо Сака - 45', Букайо Сака - 76'

Премьер-лига . Тур 10

09/10/2022, 20:30

2
:
3
Завершен

Ливерпуль

Дарвин Нуньес - 34', Роберто Фирмино - 53'

Стадион: Emirates Stadium, 60059 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
1'  Габриэль Мартинелли
1'  Мартин Эдегор
45'  Мартин Эдегор
45'  Букайо Сака
45'  Габриэль Мартинелли
76'  Букайо Сака
82'  Мартин Эдегор (Киран Тирни)
90'  Габриэль Жезус (Эдди Нкетиа)
90'  Букайо Сака (Фабиу Виейра)
6'  Луис Диас
34'  Дарвин Нуньес
34'  Луис Диас
42'  Луис Диас (Роберто Фирмино)
46'  Трент Александер-Арнолд (Джо Гомес)
53'  Роберто Фирмино
53'  Диогу Жота
69'  Жоэль Матип (Ибраима Конате)
69'  Мохамед Салах (Фабиньо)
71'  Джо Гомес
81'  Диогу Жота (Харви Эллиот)




Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика