RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Ливерпуль" бир пайтлар "Манчестер Юнайтед" афсонасига айланган ўйинчиларни қўлдан чиқарган Новости

"Ливерпуль" бир пайтлар "Манчестер Юнайтед" афсонасига айланган ўйинчиларни қўлдан чиқарган

"Ливерпуль" собиқ бош мураббийи Грэм Сунесс мерсисайд клубини бошқарган пайтида дарвозабон Петер Шмейхель ва ҳужумчи Эрик Кантонани сотиб олмагани ҳақида гапириб ўтди.


"Мен кейинчалик "Манчестер Юнайтед" афсоналарига айланган икки нафар футболчини қўлдан чиқарганман. Бизнинг асосий скаутимиз Рон Йейтс менга даниялик ёш дарвозабон Петер Шмейхелни кўз остига олиб қўйганини айтди. У "Ливерпуль"нинг мухлиси эди, бироз муддат биз билан бирга бўлиш учун ҳатто ўз ҳисобидан бу ерга келишга ва меҳмонхонага жойлашишга тайёр эди. Ўша пайтда мен Брюс Гроббеларни секин-аста таркибдан чиқаришга уриндим, бу эса бошқотириш эди. Камига Дэвид Жеймс билан шартнома имзоладик. Шунинг учун, катта спортга эндигина кириб келаётган киперни харид қилмасликка қарор қилдим.

Эрик Кантона - мен қўлдан чиқарган яна бир ўйинчи. Биз уйда "Осер"га қарши ўйнадик ва баҳсдан сўнг Мишель Платини мени кўргани келди. У мен учун футболчиси борлигини айтди - муаммоларга бой йигит, лекин фойдали ўйинчи. Бу Кантона эди, лекин яна бир оғир феъл-атворли ўйинчи шарт эмасди.

Менда бир нечта ана шундай футболчилар бор эди, мен ўзимга бошоғриқ қўшиб олишни истамаганман. Шунинг учун уни юмшоқлик билан рад этганман ва бошқа кимнидир топишини айтганман", - деди Сунесс.

Сунесс қўлостида "Ливерпуль" 1991 йилдан 1994 йилгача фақатгина Англия кубогини қўлга киритган.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика