“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади
27 июн 10:56
Новости
“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади
“Ливерпуль“ яна бир футболчи бўйича музокараларни бошлади.
“Қизиллар“ “Кристал Пэлас“ ҳимоячиси Марк Гехи бўйича расмий таклиф билан чиқишди. Маълумотларга қараганда, “бургутлар“ футболчининг трансферидан 70 миллион фунт ишлаб олмоқчи, бироқ TEAMtalk нашрининг маълум қилишича, ушбу сумма бироз камайиши мумкин.
Футболчининг ўзи ҳам Англиянинг амалдаги чемпионлари сафига ўтишга розилик берган.
Маълумот учун, Гехи ўтган мавсум 44 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 2 та голли узатма бор. 24 ёшли марказий ҳимоячининг “Кристал Пэлас“ билан тузган шартномасининг якунланишига яна икки йил бор.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии