"Лион"нинг уч ҳимоячиси жароҳат туфайли "Монако"га қарши баҳсни ўтказиб юборади
16 окт 2015 12:39
Новости
"Лион"нинг уч ҳимоячиси жароҳат туфайли "Монако"га қарши баҳсни ўтказиб юборади
"Монако"га қарши Франция чемпионатининг 10-турида "Лион" сафида уч футболчи майдонга туша олмайди.
Иштирок эта олмайдиган футболчилар: Жереми Морель, Анри Бедимо ва Милан Бишевац (ҳаммаси ҳимоячи). Ушбу ҳолат туфайли бош мураббий Убер Фурнье Мапу Янга-Мбива ва Рафаэлга ишонч билдиряпти.
"Лион" сафида Набиль Фекир, Альдо Калулу, Клеман Гренье ва Гейда Фофана ҳам жароҳат туфайли майдонга тушмайди.
"Монако" - "Лион" учрашуви бугун Тошкет вақти билан 23:30да бошланади.
Комментарии