Лионель Месси Криштиану Роналдудан ўзиб кетди
09 апр 2023 08:04
Новости
Лионель Месси Криштиану Роналдудан ўзиб кетди
Лионел Месси Европа клубларидаги голлари сони бўйича Криштиану Роналдудан ўзиб кетди.
Ҳужумчи Лига 1 30-тур учрашувида «Ницца» дарвозасини ишғол қилди.
Бу аргентиналик футболчининг Европа клублари сафидаги расмий ўйинларидаги 702 голи бўлди. Месси “Барселона” сафида 672, “ПСЖ” сафида эса 30 та гол урган.
Роналду Европа клублари сафида 701 та гол урган (“Спортинг” учун 5 та гол , “Манчестер Юнайтед” учун 145 та, “Реал” учун 450 та, “Ювентус” учун 101 та).
Европанинг топ-5 чемпионатлари доирасида Криштиану 495 та гол урган, бу кўрсаткич бўйича у Мессидан 1 голга олдинда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии