"Лион" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи
07 мая 2022 10:51
Новости
"Лион" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи
"Лион" ярим ҳимоячи Максанс Какере билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб 22 ёшли франциялик футболчи 2026 йилга қадар янги шартнома борасида келишувга эришди.
Какере - "Лион" тарбияланувчиси, футболчи 2021/22 йилги мавсум 37та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Олдинроқ, ўйинчига "Милан" клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. Transfermarkt портали французни 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
21:20
"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда 3
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии